Rang sayt: A A A A

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”

фаолиятининг 2017 йил II-чорак якуни бўйича асосий кўрсаткичлари

Бугунги кунда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 42 та филиаллари, 46 та минибанк ва 176 та шаҳобчалари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар орқали 802 мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахслар мақомидаги мижозларга кенг кўламли банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

2017 йил II-чорак якуни бўйича банк жами капитали йил бошига нисбатан 24,9 млрд. сўмга ортиб, 520,2 млрд.сўмни ташкил қилди.

Ҳисобот санасига банкнинг соф активлари қолдиғи 5.909,5 млрд. сўмни ташкил қилиб, ушбу кўрсаткич йил бошига нисбатан 493,5 млрд.сўмга ёки 9,11 фоизга ўсди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2344-сонли қарори талабларини ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида, банкдаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг депозитлари қолдиғи ҳисобот санасига 911,8 млрд.сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 136,2 млрд.сўм ёки 17,6 фоизга ортган.

2017 йилнинг 27 апрелида «Moody's Investors Service» халқаро рейтинг агентлиги томонидан банк фаолияти учун глобал рейтинг шкаласи бўйича берилган рейтинг баҳоси қайта тасдиқланди:

Контрагент таваккалчилигининг рейтинг баҳоси – В1/NP;

Миллий ва хорижий валютадаги депозитларнинг узоқ муддатли рейтинги – В2/NP;

Кредитга лаёқатлиликнинг асосий баҳоси – В3;

Рейтинглар истиқболи - «Барқарор».

Банк кредит қуйилмалари ҳажми 2017 йил 1 январга нисбатан 13,5 фоизга ёки 631,7 млрд.сўмга ошиб, 2017 йилнинг 30 июн ҳолатига 5.315,8 млрд.сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4725-сонли қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилиб, ҳисобот даври давомида кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб‑қувватлаш мақсадида, банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 208,8 млрд.сўмга ортиб, 2017 йил 30 июн ҳолатига 659,8 млрд.сўмни ташкил этди.

Банк инвестицион фаоллигини ошириш борасида

Ҳисобот даврида банк томонидан ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш билан боғлиқ инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш, шу билан бир қаторда, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани янада ривожлантириш, хусусан қишлоқ жойларда замонавий уй-жойларни барпо этиш билан боғлиқ фаол тадбирлар олиб борилди ва ушбу мақсадларга 2017 йил I ярим йиллиги давомида 552,6 млрд.сўмдан ортиқ инвестиция кредитлари ажратилди.

Ушбу маблағларнинг 98,2 млрд.сўми саноат соҳасига, 67,4 млрд.сўми қишлоқ хўжалигига, 83,7 млрд.сўми транспорт ва коммуникация соҳасига, 157,1 млрд.сўми қурилиш соҳасига, 80,1 млрд.сўми моддий-техник таъминот ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасига ҳамда 66,0 млрд.сўми бошқа соҳаларда фаолият юритувчи субьектларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилди.

Ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ижроси

Республика ҳудудларини 2017-2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастурига асосан, жорий йилнинг I ярим йиллигида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” филиаллари мижозлари бўйича 550 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, 2017 йил 30 июн ҳолатига 600 та лойиҳа ишга туширилиб, натижада 3284 та янги иш ўринлари яратилди. Ушбу лойиҳалар бўйича 96,4 млрд.сўм миқдорида маблағлар ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 463 та лойиҳа бўйича 147,6 млрд.сўм миқдорида банк кредитлари ажратилди.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"

Давлат дастури ижроси борасида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони 8-иловаси билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, шу орқали банк мижозларини сонини ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил қилиш мақсадида банк Бошқарувининг 2016 йил 30 ноябрдаги 38-сонли қарорига асосан Бош банк ва филиалларда “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш” билан шуғулланувчи бўлинма ташкил этилди. 2017 йилнинг 30 июн ҳолатига банк ходимлари томонидан 422 339 та хонадонга бориб аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди. Аҳоли хонадонларига ташриф буюриш натижасида 37 265 та фуқаро томонидан банкдан кредит олиш истаги билдирилган. Бугунги кунга келиб, кредит олиш истагини билдирган фуқароларнинг 31 696 тасига 222,2 млрд. сўмлик кредитлар ажратилиши таъминланди.

Шунингдек, дастур талаблари асосида хизматларни интерактив шаклга ўтказиш дастурига асосан Ахборот-коммуникация технологиялари асосида операторсиз, масофадан банк хизматларини кўрсатиш тизимига уланиш шартлари тўғрисида маълумот тақдим этиш, банк хизматидан фойдаланиш учун аризалар ва бошқа ҳужжатлар электрон шаклини расмий веб-сайт орқали тақдим этиш ҳамда банк мижозлари ўз ҳисобрақамларидаги пул маблағлари қолдиқлари, маблағлар айланмаси тўғрисида маълумот тақдим этиш йўлга қўйилди.

“Интернет-банкинг” хизматидан фойдаланувчи юридик шахсларга янада қулайлик яратиш мақсадида, янги “Корпоратив интернет-банкнинг” тизими жорий қилинди. Банк мижозлари-юридик шахслар масофадан туриб ўз ҳисобрақамлари орқали тўлов топшириқномаларини янада тезкор равишда ўтказиш, тўлов ҳужжатлари шаблонлари ва архивини яратиш ҳамда стандарт ҳисоботларни автоматик равишда шакллантириш каби янги имкониятларга эга бўлдилар.

         “Click” ва “Payme” тўлов тизимлари билан биргаликда банк ўз мижозларига “онлайн” карточкалари орқали тўловларни амалга ошириш тизимини тадбиқ этган бўлиб, ҳозирда барча банк мижозлари турли кўринишдаги тўловларни ўз мобил аппаратлари орқали ўтказиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Жисмоний шахслар учун масофавий банк хизматлари – “Мобил-банкинг” ва “Интернет-банкинг” хизматлари жорий қилинди. Ушбу хизмат турлари ёрдамида мижозлар мобил телефони ёки интернет тармоғи орқали ўз хисоб рақамларидаги маблағ қолдиқлари ва унга хисобланган фоизлар тўғрисида онлайн режимда маълумот олиш, бир пластик карточкадан бошқа пластик карточкага маблағларни ўтказиш, мобил алоқа хизматлари учун тўловлар, Интернет алоқаси хизматлари, коммунал хизматлари учун (электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув таъминоти) тўловларни амалга ошириш   имкониятларига эга бўладилар.

2017 йил 30 июн ҳолатига “Интернет-банкинг” тизимидан фойдаланувчи мижозлар сони 2 916 тани, SMS-банкингдан фойдаланувчи мижозлар сони 67 653 тани ва “Мобил банки”нинг 1326 тани ташкил этди. Ушбу хизмат турларидан мижозлар ўз офисларидан туриб ҳисоб варақларини бошқаришда ва барча керакли маълумотларни олишда фойдаланмоқдалар.

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб, эълон қилинганлиги муносабати билан “Манфаат” ва “Мулоқот” номли омонат турлари жорий қилинди .

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан аҳоли омонатларини янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида, 2017 йил I ярим йиллиги давомида 15 та янги турдаги омонатлар жорий этилиб, 2017 йил 30 июн ҳолатига 38 та доимий омонат турларига маблағлар жалб этилган.

Банкнинг депозит базасини мустаҳкамлаш ва аҳолининг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш мақсадида, янги инновацион лойиҳа - “Depozit Banking” тизими жорий этилди.

Республикамиз сервис хизматларини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг I ярим йиллигида давомида 245,2 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Касб-ҳунар коллеж битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этиш, уларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ лойиҳаларини молиялаштириш учун касб-ҳунар коллеж битирувчиларига 15,9 млрд. сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

Ҳисобот даври давомида хотин-қизлар ҳамда ёшларни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркор аёллар раҳбарлик қилаётган хўжалик субъектларига 120,9 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига, оилавий тадбиркорлар ҳамда касаначиликка 106,5 млрд.сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди.

Уй - жой қурилишини ташкил этиш борасида

Маълумки, бир неча йилдан буён қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш, замонавий қурилиш материалларидан фойдаланиб қишлоқда сифатли уй-жойларни қуриш, мамлакатимиз қишлоқлари қиёфасини бутунлай янги босқичга кўтаришга қаратилган кенг қамровли қурилиш дастури амалга оширилиб келинмоқда.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуриш Дастурини ижроси юзасидан 2016 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор ижроси юзасидан 2017 йил дастурига асосан қурилаётган умумий қиймати 2121,5 млрд. сўмлик, шундан 478,9 млрд. сўми аҳоли маблағлари ва 1642,6 млрд. сўми банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари бўлган 15000 та уй-жойларни молиялаштириш 6 та тижорат банклари ўртасида тақсимланиб, ушбу тақсимотга кўра иштирокчи банклар томонидан уй-жойлар қурилиши молиялаштирилмоқда.

2017 йил Дастурига мувофиқ қурилиши режалаштирилган 15 000 та уй-жойлардан 6985 таси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан молиялаштирилиши белгиланган бўлиб, унинг умумий қиймати 1040,4 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 244,7 млрд. сўми аҳоли маблағлари ва 795,6 млрд. сўми имтиёзли ипотека кредити маблағлари ҳиссасига тўғри келади. Банкимиз томонидан молиялаштирилиши белгиланган умумий қиймати 680,5 млрд сўмлик 4743 та уй-жойларга ажратиладиган имтиёзли ипотека кредитлари бюджет ва банкнинг ўз маблағлари ҳисобига ҳамда Бухоро ва Наманган вилоятида қурилиши режалаштирилган умумий қиймати 359,9 млрд. сўмлик 2242 та уй-жойлар эса Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилди.

Бугунги кунда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан 4743 та уй-жойларнинг қурилиши учун “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатга асосан жами 466,4 млрд. сўмлик маблағлар инжиниринг компаниянинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. Шундан 147,4 млрд. сўми аҳолининг ўз маблағлари ва 319,0 млрд. сўми имтиёзли ипотека кредити маблағлари ҳисобига тўғри келади.

Бундан ташқари, 2017 йил дастури бўйича Бухоро ва Наманган вилоятларида қурилаётган 2242 та уй-жойларнинг барчасига молиялаштириш очилиб, Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан жалб қилиниши режалаштирилган 100,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлардан 20,0 млн. АҚШ доллари жалб қилинди. 1июл ҳолатига Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан қурилаётган уй-жойлар учун 75,7 млрд. сўмлик маблағлар “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компаниясининг махсус ҳисоб рақамига пудрат ташкилотларига тўлаб бериш учун ўтказиб берилди.

Пул муомаласини барқарорлаштириш борасида

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017 йил 1 июл ҳолатига муомаладаги банк пластик карточкаларининг умумий сони 666 474 тани, терминаллар сони эса 11 151 тани ташкил этди. 2017 йил давомида қўшимча 1100 дона терминаллар ва 10 000 дона пластик карточкалар келтирилди ва банк филиалларига етказилди. Бугунги кунда, 2000 дона терминаллар ва 200 000 дона пластик карточкаларга шартнома имзоланган.

Жорий йил давомида қўшимча 30 дона инфокиосклар келтирилиб, банкнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи инфокиосклар тармоғи 151 та инфокиоск ва 5 дона банкоматларга етказилди. Ушбу қурилмалар орқали бугунги кунда турли тўловларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд.

Пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш, улардан эркин фойдаланишда қуйлайликлар яратиш мақсадида   ҳозирда пластик карточкалар ёрдамида амалиётларни амалга ошириш имконини берувчи “QQB-Mobile” мобил иловаси ишга тушурилиб, ушбу тизим орқали кўрсатиладиган хизматлар кўлами кенгайтириб борилмоқда. Шу билан бирга, савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “виртуал терминал” тизими йўлга қўйилди.

Банк фаолиятини янада такомиллаштириш борасида

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» фаолиятида 2017 йилда                Ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими механизмларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилиб, 2016 йил 20 декабрда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланди.

Банкнинг интеграллашган автоматлаштирилган тизими (ИАБС) таркибидаги “Retail” дастурий тизими коммунал, бюджет ва                  божхона тўловларини қабул қилиш, қимматли қоғоз (квитанция) хисобини юритиш, кирим килиш ва тақсимлаш функцияларини қўшган ҳолда такомиллаштирилди.

Хизматларни интерактив шаклга ўтказиш дастурига асосан    Ахборот-коммуникация технологиялари асосида операторсиз,         масофадан     банк хизматларини кўрсатиш тизимига уланиш         шартлари тўғрисида маълумот тақдим этиш, банк хизматидан    фойдаланиш учун   аризалар ва бошқа ҳужжатлар электрон шаклини     расмий   веб - сайт орқали тақдим этиш ҳамда банк мижозлари

ўз ҳисобрақамларидаги пул маблағлари қолдиқлари, маблағлар айланмаси тўғрисида маълумот тақдим этиш йўлга қўйилди. Омонатга маблағ қабул қилинганлиги ёки чиқим қилинганлиги тўғрисида, кредит сўндирилганлиги тўғрисида, график бўйича муддати ўтган асосий қарздорлик тўғрисида жисмоний шахсларга sms-хабарномалар юбориш тизими жорий қилинди.

Шу билан бирга банкнинг депозит базасини кучайтириш ва ахолининг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш мақсадида, Ахборот технологиялари департаменти мутахассислари томонидан янги инновацион лойиҳа - “Depozit Banking” тизими ишлаб чиқилди. Бугунги кунда “Depozit Banking” тизими ИАБС дастурий комплекси билан интеграция қилиб амалда жорий қилинди.

Электрон ҳужжат айланиш тизимидан фойдаланиш кенгайтирилмоқда. Ҳозирги кунда, банкда фойдаланилаётган “Germes” электрон ҳужжат айланиш тизимининг янги версияси жорий қилинган бўлиб, ушбу тизимга барча банк филиаллари уланиб ишлаши йўлга қўйилди.

Банк Бошқаруви томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ муддатга режалаштирилган ривожланиш истиқболлари Ҳаракат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар, жумладан банк капитали миқдорини ошириш, активлар сифатини яхшилаш, қишлоқ жойларда сифатли намунавий уй-жойларни қуриш ҳамда мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш каби вазифалар ижроси қатъий назоратга олинган.

Банк ахборот хизмати


Aholining turmush darajasi yanada yuksaladi

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev tashabbusi bilan ishlab chiqilgan Harakatlar strategiyasida davlatimizning barqaror taraqqiyoti, islohotlarning davomiyligi va izchilligini ta’minlashga qaratilgan yangi g‘oyalar, amaliy tashabbuslar, loyihalar, keng ko‘lamli chora-tadbirlar o‘rin olgan.


Mazmun-mohiyati va ko‘lami jihatidan Harakatlar strategiyasida belgilangan sa’y-harakatlar jamiyatimiz o‘z taraqqiyotining yangi bosqichiga qadam qo‘yganligini anglatadi. Uning loyihasi keng jamoatchilikning faol ishtirokida muhokama qilindi. Shuning o‘ziyoq bu hujjatning xalqchilligini, tom ma’noda inson haq-huquqlari va manfaatlarini ro‘yobga chiqarishga qaratilganligining yorqin ifodasidir.


Harakatlar strategiyasida iqtisodiyotni rivojlantirish va liberallashtirishning ustuvor yo‘nalishlari sifatida qator muhim vazifalar belgilangan. Makroiqtisodiy mutanosiblikni saqlash, qabul qilingan o‘rta muddatli dasturlar asosida yalpi ichki mahsulotning barqaror yuqori o‘sish sur’atlarini ta’minlash, milliy iqtisodiyotning yetakchi tarmoqlarini modernizatsiya qilish hisobiga uning raqobatbardoshligini oshirish ko‘zda tutilgan.


Harakatlar strategiyasida ilg‘or xalqaro tajribada qo‘llaniladigan instrumentlardan foydalangan holda pul-kredit siyosatini yanada takomillashtirish, bank tizimini isloh qilishni chuqurlashtirish, barqarorligini ta’minlash, banklarning kapitallashuv darajasi va depozit bazasini oshirish, ularning moliyaviy barqarorligini mustahkamlash vazifalari ham o‘z aksini topgan. Bu vazifalar ijrosida bank-moliya muassasalarining faol ishtiroki talab etiladi.


“Qishloq qurilish bank”da Harakatlar strategiyasida belgilangan vazifalar ijrosini ta’minlashga doir zarur chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda. Dasturlar va rejalar ishlab chiqilib, tasdiqlangan. Bankimizning 2017-yilning birinchi choragidagi faoliyatini tahlil qilishda ham asosiy e’tibor mazkur hujjatlarning ijrosiga qaratildi.


Bugungi kunda “Qishloq qurilish bank” tizimida 42 filial, 48 minibank va 176 shoxobcha faoliyat yuritmoqda. Ular 779 mingdan ortiq mijozga keng turdagi bank xizmatlarini ko‘rsatmoqda. Mamlakatimiz rahbariyati tashabbusi bilan bank tizimida amalga oshirilayotgan islohotlar va bankning likvidlilik, ishonchlilik, to‘lovga qobiliyatlilik kabi qator asosiy ko‘rsatkichlarining barqarorligini ta’minlash maqsadida ko‘rilayotgan chora-tadbirlar natijasida birinchi chorak yakuni bo‘yicha bank kapitali yil boshiga nisbatan 3,4 foizga o‘sdi.


Xususiy mulk, kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni ishonchli himoyalash, ularni jadal rivojlantirish yo‘lidagi to‘siqlarni bartaraf etish “Qishloq qurilish bank” faoliyatining ustuvor yo‘nalishi bo‘lib kelmoqda. Bank tuzilmalari istiqbolli investitsiya loyihalari, kichik biznes va xususiy tadbirkorlik subyektlarini kreditlashni yanada kengaytirish maqsadida moliyaviy mablag‘lar yo‘naltirmoqda. Birinchi chorak davomida kichik biznes subyektlari uchun bankning o‘z mablag‘lari hisobidan ajratilgan kreditlari o‘tgan yilning shu davriga nisbatan 131,5 milliard so‘mga ortdi.


Bank ishlab chiqarishni modernizatsiyalash, texnik va texnologik jihatdan yangilash bilan bog‘liq investitsion loyihalarni moliyalashtirish, qishloq joylarda zamonaviy uy-joylarni barpo etishda faol ishtirok etmoqda. Bu maqsadlarga joriy yilning birinchi choragi davomida 158 milliard so‘mdan ziyod kreditlar ajratildi.


Hududlarni 2017-2021-yillarda kompleks rivojlantirish dasturiga asosan “Qishloq qurilish bank” filiallari birinchi chorakda 136 loyihaga kreditlar yo‘naltirib, 800 dan ziyod ish o‘rni yaratishga ko‘mak berdi.


Fuqarolarning qishloq xo‘jaligi mahsulotlari yetishtirish, qoramol, qo‘y, echki, quyon boqish va go‘sht yetishtirish, parrandachilik va asalarichilikni rivojlantirish, ixcham issiqxonalar tashkil etish, xizmat ko‘rsatish va servis sohasini yanada qo‘llab-quvvatlash maqsadida bank xodimlari 344 ming 564 xonadonga borib, suhbat o‘tkazdi. Natijada 34 ming 360 fuqaro bankdan kredit olish istagini bildirdi. Hozir ularning 26 ming 729 tasiga moliyaviy sarmoya ajratildi.


Bank kichik biznes subyektlarining investitsion loyihalarini moliyalashtirishga ham e’tibor qaratib, xorijiy banklarning kredit liniyalarini jalb etmoqda. Xalqaro taraqqiyot uyushmasi, Xalqaro qishloq xo‘jaligini rivojlantirish fondi, Xalqaro taraqqiyot va tiklanish banki bilan bu yo‘nalishda hamkorlik qilinmoqda.


Bu sa’y-harakatlarning barchasi Harakatlar strategiyasida belgilangan vazifalarni hayotga tatbiq etishda, jumladan, xususiy mulk, kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni ishonchli himoya qilishda, ularni jadal rivojlantirish yo‘lidagi to‘siqlarni bartaraf etishda “Qishloq qurilish bank” tuzilmalari faol ishtirokini ta’minlamoqda.


Bankimiz zamonaviy uy-joylar qurish jarayonida ham o‘z mablag‘lari bilan faol ishtirok etmoqda. Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning 2016-yil 21-oktabrdagi “2017-2021-yillarda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar bo‘yicha arzon uy-joylar qurish dasturi to‘g‘risida”gi qarori mamlakatimiz aholisining yashash sharoitlarini yanada yaxshilashda yangi bosqichni boshlab berdi.


Mazkur qaror qishloq aholisining keng qatlamlari uchun zamonaviy va shinam uylardan foydalanish darajasini tubdan oshirishga, yer resurslaridan oqilona foydalanishni ta’minlashga va qishloq joylarda yakka tartibda uy-joy qurilishini yanada rivojlantirishga xizmat qilmoqda. Xo‘jalik imoratlari va obod hovlilari bo‘lgan ikki, uch qavatli ko‘p kvartirali (2, 3 xonali) uylar, aholi zich joylashgan tumanlarda hovlidagi imoratlar bilan birgalikda maydoni 0,02 gektar bo‘lgan yer uchastkalarida bir qavatli 2 va 3 xonali uylar, hovlidagi imoratlar bilan birgalikda maydoni 0,04 gektar bo‘lgan yer uchastkalarida ikki qavatli 4 xonali birlashtirilgan uylar yurtdoshlarimizga manzur bo‘lishi shubhasiz.


Agar 2009-yilda qabul qilingan Qishloq joylarda namunaviy loyihalar bo‘yicha yakka tartibda uy-joylar qurish dasturiga ko‘ra uy quruvchining dastlabki badali 25 foizni tashkil etgan bo‘lsa, yangi dasturda ushbu badal birinchi va ikkinchi turdagi uylarni quruvchilar uchun 15 foizdan iborat. Bu uylar dasturi qishloq aholisining keng qatlamini jalb etishda muhim omil bo‘ladi.


Dasturda 2017-yilda 15 mingta yangi uy va kvartira, jumladan, 4 ming 608 birinchi turdagi, 3 ming 739 ikkinchi turdagi, 3 ming 672 uchinchi turdagi uyni hamda 0,06 gektar maydonli 3, 4 va 5 xonali 2 ming 981 bir qavatli uy qurish nazarda tutilgan.


Ushbu uy-joylarning 5 ming 625 tasini “Qishloq qurilish bank” moliyalashtirmoqda. Bugungi kunda Qoraqalpog‘iston Respublikasi va viloyatlarda 546 uy-joyning qurilishi nihoyasiga yetdi. Ushbu arzon uy-joylarni qurishda talabgorlarni tanlab olish fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlari tomonidan uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj bo‘lgan oilalarni dastlabki tanlash bo‘yicha tizimning ochiqligi va ishonchliligi tamoyilidan kelib chiqib amalga oshirilmoqda.


Dasturga ko‘ra arzon uy-joylar mulk huquqi bilan turar joyi yo‘q va turar joyda ijara shartlarida yoki yashash uchun yaroqsiz turar joyda yashaydigan oilalar, boshqa oilalar bilan bir uyda yashovchi oilalarga berilishi belgilangan. Bunday uylar birinchi guruh nogironi bo‘lgan yoxud surunkali kasallikning og‘ir turlaridan azob chekuvchi va qonun hujjatlariga muvofiq alohida xonada yashashga ehtiyoj sezuvchi shaxs bo‘lgan oilalar, kam ta’minlangan oilalar, uy-joy maydoni qonun hujjatlarida nazarda tutilgan ijtimoiy normaga muvofiq bo‘lmagan oilalarga ham berilmoqda.


Har bir massivning bosh rejasida xizmat ko‘rsatish obyektlari, sport maydonchalari va muhandislik tarmoqlari, hovli qismida bolalar maydoni, uy egalari dam olishlari uchun sharoitlar e’tiborga olingan. Energiyani tejaydigan mahalliy materiallar va asbob-uskunalarning yangi turlaridan foydalanishning yanada kengaytirilishi barpo etilayotgan uylarning tannarxi pasayishiga hamda aholining barcha qatlami uchun maqbul narxlar belgilanishiga xizmat qilmoqda.


2017-yil 2-mart kuni Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning Osiyo taraqqiyot banki ishtirokida 2017-2021-yillarda qishloq joylarda namunaviy loyihalar asosida arzonlashtirilgan uy-joylar qurish dasturini amalga oshirish qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risidagi qarori qabul qilindi. Hozir 500 million dollar miqdorida uzoq muddatli imtiyozli kredit liniyasini jalb qilish bo‘yicha kelishuv muzokaralari olib borilmoqda.

Barcha mutasaddi tashkilotlar bilan hamkorlikda eng ulug‘, eng aziz bayramimiz – Mustaqillik kuni arafasida uy-joylar egalariga topshirilishini ta’minlash yuzasidan zaruriy ishlar amalga oshirilmoqda.

Akbar Eshonqulov,

“Qishloq qurilish bank” aksiyadorlik tijorat banki 

boshqaruvi raisining birinchi o‘rinbosari.


ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan

2017 yilning I - choragi davomida olib borilgan faoliyati xususida.

Bugungi kunda, bankning 42 ta filiallari, 48 ta minibank va 176 ta shahobchalari faoliyati yo‘lga qo‘yilgan bo‘lib, ular orqali 779 mingdan ortiq yuridik va jismoniy shaxslar maqomidagi mijozlarga keng ko‘lamli bank xizmatlari ko‘rsatib kelinmoqda.

2017 yil 31 mart holatiga, bankning sof aktivlari 5.507,1 mlrd. so‘mni tashkil etib, yil boshiga nisbatan 91,2 mlrd.so‘mga yoki 1,7 foizga o‘sdi.

Bankning likvidlilik, ishonchlilik, to‘lovga qobiliyatlilik kabi qator asosiy ko‘rsatkichlarining barqarorligini ta’minlashga qaratilgan siyosati natijasida, 2017 yil I chorak yakuni bo‘yicha bank jami kapitali yil boshiga nisbatan 3,4 foizga o‘sib, 511,8 mlrd.so‘mni tashkil etdi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2015 yil 6 maydagi “Tijorat banklarining moliyaviy barqarorligini yanada oshirish va ularning resurs bazasini rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-2344-sonli qarori talablarini ijrosini ta’minlash maqsadida olib borilgan ishlar natijasida, bankdagi aholi va xo‘jalik yurituvchi sub’ektlarning depozitlari hisobot sanasiga 822,9 mlrd.so‘mni tashkil etdi.

2016 yilning 17 noyabrida «Moody's Investors Service» xalqaro reyting agentligi tomonidan bank faoliyati uchun global reyting shkalasi bo‘yicha berilgan reyting bahosi qayta tasdiqlandi:

Kontragent tavakkalchiligining reyting bahosi – B1/NP;

Milliy va xorijiy valyutadagi depozitlarning uzoq muddatli reytingi – B2/NP;

Kreditga layoqatlilikning asosiy bahosi – B3;

Barcha reytinglar istiqboli - «Barqaror».

Bank kredit quyilmalari hajmi 2017 yil 1 yanvarga nisbatan 5,8 foizga yoki 272,2 mlrd.so‘mga oshib, 2017 yilning 31 mart holatiga 4.956,3 mlrd.so‘mni tashkil etdi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2015 yil 15 maydagi “Xususiy mulk, kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni ishonchli himoya qilishni ta’minlash, ularni jadal rivojlantirish yo‘lidagi to‘siqlarni bartaraf etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-4725-sonli qarori ijrosini ta’minlash borasidagi ishlar davom ettirilib, hisobot davri davomida kichik biznes sub’ektlarini moliyaviy qo‘llab‑quvvatlash maqsadida, bankning o‘z mablag‘lari hisobidan ajratilgan kreditlar o‘tgan yilning shu davriga nisbatan 131,5 mlrd.so‘mga ortib, 2017 yil 31 mart holatiga 311,0 mlrd.so‘mni tashkil etdi.

Hisobot davrida bank tomonidan ishlab chiqarishni modernizatsiyalash, texnik va texnologik jihatdan yangilash bilan bog‘liq investitsion loyihalarni moliyalashtirish, shu bilan bir qatorda, ijtimoiy-iqtisodiy infratuzilmani yanada rivojlantirish, xususan qishloq joylarda zamonaviy uy-joylarni barpo etish bilan bog‘liq faol tadbirlar olib borildi va ushbu maqsadlarga 2017 yil 1 choragi davomida 158,0 mlrd.so‘mdan ortiq investitsiya kreditlari ajratildi.

Respublika hududlarini 2017-2021 yillarda kompleks rivojlantirish dasturiga asosan, joriy yilda ATB “Qishloq qurilish bank” filiallari tomonidan 2017 yil 1 choragi davomida 79 ta loyiha moliyalashtirilishi rejalashtirilgan bo‘lib, 2017 yil 1 aprel holatiga 136 ta loyihaga 25,8 mlrd.so‘m miqdorida bank kreditlari ajratilishi natijasida 807 ta yangi ish o‘rinlari yaratildi.

"Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili"

Davlat dasturi ijrosi borasida

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil
7 fevraldagi PF-4947-sonli Farmoni 8-ilovasi bilan tasdiqlangan 2017-2021 yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishi bo‘yicha Harakatlar strategiyasini "Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili"da amalga oshirishga oid Davlat dasturi ijrosini ta’minlash maqsadida “ATB “Qishloq qurilish bank” tizimida amalga oshiriladigan kompleks chora-tadbirlar rejasi” tasdiqlandi.

Aholini tadbirkorlik faoliyatiga keng jalb qilish, shu orqali bank mijozlarini sonini oshirish hamda yangi ish o‘rinlari tashkil qilish maqsadida bank Boshqaruvining 2016 yil 30 noyabrdagi 38-sonli qaroriga asosan Bosh bank va filiallarda “Aholini tadbirkorlikka jalb qilish” bilan shug‘ullanuvchi bo‘linma tashkil etildi. 2017 yilning 31 mart holatiga bank xodimlari tomonidan 344 564 ta xonadonga borib aholi bilan suhbatlar o‘tkazildi. Aholi xonadonlariga tashrif buyurish natijasida 34 360 ta fuqaro tomonidan bankdan kredit olish istagi bildirilgan. Bugungi kunga kelib, kredit olish istagini bildirgan fuqarolarning 26 729 tasiga 195,6 mlrd. so‘mlik kreditlar ajratilishi ta’minlandi.

Shuningdek, dastur talablari asosida xizmatlarni interaktiv shaklga o‘tkazish dasturiga asosan Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari asosida operatorsiz, masofadan bank xizmatlarini ko‘rsatish tizimiga ulanish shartlari to‘g‘risida ma’lumot taqdim etish, bank xizmatidan foydalanish uchun arizalar va boshqa hujjatlar elektron shaklini rasmiy veb-sayt orqali taqdim etish hamda bank mijozlari o‘z hisobraqamlaridagi pul mablag‘lari qoldiqlari, mablag‘lar aylanmasi to‘g‘risida ma’lumot taqdim etish yo‘lga qo‘yildi.

“Internet-banking” xizmatidan foydalanuvchi yuridik shaxslarga yanada qulaylik yaratish maqsadida, yangi “Korporativ internet-banking” tizimi joriy qilindi. “Internet-banking”, “SMS-banking” kabi bank xizmat turlari doirasi kengaytirilib, 2017 yil 1 aprel holatiga Internet-banking va Mobil-banking tizimidan foydalanuvchi mijozlar soni 3 794 tani, SMS-bankingdan foydalanuvchi mijozlar soni 62 461 tani tashkil etdi.

Bank tomonidan joriy yilning o‘tgan davri davomida 400 ta mobil terminallar va 24 500 dona plastik kartochkalar bank filiallariga etkazib berildi.

“Click” va “Payme” to‘lov tizimlari bilan birgalikda bank o‘z mijozlariga “onlayn” kartochkalari orqali to‘lovlarni amalga oshirish tizimini tadbiq etgan bo‘lib, hozirda barcha bank mijozlari turli ko‘rinishdagi to‘lovlarni o‘z mobil telefonlari orqali o‘tkazish imkoniyatiga ega bo‘lmoqdalar.

2017 yil “Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili” deb, e’lon qilinganligi munosabati bilan “Manfaat” va “Muloqot” nomli omonat turlari joriy qilindi .

ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan aholi omonatlarini yanada ko‘proq jalb qilish maqsadida, 2017 yil I choragi davomida 11 ta yangi turdagi omonatlar joriy etilib, 2017 yil 31 mart holatiga 38 ta doimiy omonat turlariga mablag‘lar jalb etilgan.

Bankning depozit bazasini mustahkamlash va aholining bo‘sh pul mablag‘larini bank depozitlariga jalb qilish borasida olib borilayotgan ishlarni jadallashtirish maqsadida, yangi innovatsion loyiha - “Depozit Banking” tizimi joriy etildi.

Respublikamizning qishloq joylarida servis xizmatlarini tashkil etish maqsadida joriy yilning I choragi davomida 26,6 mlrd.so‘m miqdorida kreditlar ajratildi.

Ayollarning uy mehnatini engillashtirish va maishiy sharoitlarni yaratish maqsadida iste’mol tovarlari va ko‘rsatilayotgan xizmatlar uchun maishiy va oshxona elektr jihozlarini xarid qilish, to‘y marosimlarini o‘tkazishga yosh oilalarga 3,1 mlrd. so‘m miqdorida iste’mol kreditlari ajratildi.

Kasb-hunar kollej bitiruvchilarining tadbirkorlik faoliyatlarini tashkil etish, ularning o‘z bizneslarini yo‘lga qo‘yishlari hamda tadbirkorlik faoliyati bilan bog‘liq loyihalarini moliyalashtirish uchun kasb-hunar kollej bitiruvchilariga 8,7 mlrd. so‘m miqdorida imtiyozli mikrokreditlar ajratildi.

2017 yil I choragi davomida yosh oilalarga 6,5 mlrd.so‘m miqdorida ipoteka kreditlari ajratildi.

Hisobot davri davomida xotin-qizlar hamda yoshlarni ma’naviy qo‘llab-quvvatlash maqsadida tadbirkor ayollar rahbarlik qilayotgan xo‘jalik sub’ektlariga 69,5 mlrd.so‘m miqdorida kreditlar ajratildi.

YAngi tashkil etilayotgan tadbirkorlik sub’ektlariga, oilaviy tadbirkorlar hamda kasanachilikka 53,3 mlrd.so‘m miqdorida mikrokreditlar ajratildi.

Uy - joy qurilishini tashkil etish borasida

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2016 yil 21 oktyabrdagi “2017-2021 yillarda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar bo‘yicha arzon uy-joylar qurish dasturi to‘g‘risida”gi PQ-2639-sonli qarorini ijrosi yuzasidan 2017 yil dasturiga asosan qurilayotgan 15000 ta uy-joylarni moliyalashtirish 6 ta tijorat banklari o‘rtasida taqsimlanib, ushbu taqsimotga ko‘ra 2017 yilda ATB “Qishloq qurilish bank” ishtirokida umumiy qiymati 800,2 mlrd.so‘mlik, shundan 181,9 mlrd.so‘mi aholi mablag‘lari va 618,3 mlrd.so‘mi bankning imtiyozli ipoteka kreditlari bo‘lgan 5625 ta (yoki 2017 yil dasturiga asosan qurilayotgan uy-joylarning 37,5 foizi) uy-joylarning qurilishini moliyalashtirish belgilandi.

O‘z navbatida, 2017 yilning 2 martida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Osiyo taraqqiyot banki ishtirokida 2017-2021 yillarda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar bo‘yicha arzon uy-joylar qurish dasturini amalga oshirishning qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-2812-sonli Qarori qabul qilingan bo‘lib, ushbu Qarordan kelib chiqib hamda OTB talablariga muvofiq “O‘zbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga o‘zgartirishlar kiritish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorining loyihasi ishlab chiqildi va tegishli vazirlik va idoralar hamda ishtirokchi tijorat banklar bilan kelishilgan holda O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritildi.

Joriy yilning 1 aprel holatiga “Qishloq qurilish invest” MCHJ injiniring kompaniyasi tomonidan bankka 2017 yil Dasturiga asosan qurilishi ATB “Qishloq qurilish bank” ishtirokida moliyalashtirilayotgan 5625 ta uy-joylar qurilishining manzilli ro‘yxatlari taqdim qilingan bo‘lib, bank tomonidan ushbu uy-joylarga moliyalashtirish ochilib, fuqarolarning 205,2 mlrd.so‘m miqdoridagi boshlang‘ich badallari va bankning imtiyozli ipoteka kreditlari hisobidan 77,0 mlrd.so‘m, jami 283,8 mlrd.so‘m miqdoridagi mablag‘lar “Qishloq qurilish invest” MCHJ injiniring kompaniyasining maxsus hisob raqamlariga o‘tkazib berildi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2016 yil 21 oktyabrdagi “2017-2021 yillarda qishloq joylarda na’munaviy loyihalar asosida arzonlashtirilgan uy-joylar qurish dasturi to‘g‘risida”gi PQ-2639-sonli qarori 6-bandi 2-xatboshi ijrosini ta’minlash maqsadida 2017 yil 2 martda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Osiyo taraqqiyot banki ishtirokida 2017-2021 yillarda qishloq joylarda na’munaviy loyihalar asosida arzonlashtirilgan uy-joylar qurish dasturini amalga oshirish qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-2812-sonli qarori qabul qilingan bo‘lib, hozirda 500.0 mln. AQSH dollari miqdoridagi uzoq muddatli imtiyozli kredit liniyasini jalb qilish bo‘yicha qarz kelishuvi muzokaralari olib borilmoqda.

Bank tomonidan xususiy va kichik biznes sub’ektlarning investitsion loyihalarini moliyalashtirish maqsadida, xorijiy banklarning kredit liniyalari o‘zlashtirilmoqda. Hisobot sanasiga XTA (Halqaro Tarraqiyot Assotsiatsiyasi) kredit liniyasi qoldig‘i 9,4 mln. AQSH dollarini, HQXRF (Halqaro Qishloq Xo‘jaligini Rivojlantirish Fondi) kredit liniyasi doirasida 1,6 mln. AQSH dollarini va XTTB (Halqaro Tarraqiyot Tiklanish banki) kredit liniyasi doirasida 9,8 mln. AQSH dollarini tashkil etdi.

ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan bugungi kunda, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining naqd pul muomalasini takomillashtirish, pul mablag‘larining bankdan tashqari aylanmasini qisqartirish va banklardagi depozit hisobvaraqlardan naqd pul to‘lovlarini uzluksiz ta’minlab borishning kafolatlariga doir farmon va qarorlari ijrosini ta’minlab borish maqsadida muayyan darajada samarali ishlar amalga oshirilib kelinmoqda.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 2 fevraldagi PQ-2753-sonli “Ish haqi, pensiya, nafaqa va stipendiyalarni to‘lash mexanizmini takomillashtirishga doir qo‘shimcha chora tadbirlar to‘g‘risida”gi qarori ijrosini ta’minlash hamda qo‘shimcha naqd pul manbalarini topish, naqd pul tushumini oyma oy ko‘paytirib borish, mijozlarning naqd pulga bo‘lgan talabini o‘z vaqtida qondirish bo‘yicha ATB “Qishloq qurilish bank” tizimi bo‘yicha qator amaliy ishlar olib borilmoqda.

ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 15 fevraldagi PQ-2777-sonli «Pul muomalasini yanada takomillashtirish va bank plastik kartochkalaridan foydalangan holda hisob-kitoblarni rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida»gi qarori bilan belgilangan vazifalar ijrosini ta’minlash maqsadida bir qator chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda. Jumladan, 2017 yil 1 aprel holatiga muomaladagi bank plastik kartochkalarining umumiy soni 646 799 tani, terminallar soni esa 10 704 tani tashkil etdi.

Shuningdek, bankning infokiosk bankomatlar tarmog‘i o‘tgan yil davomida 156 taga etkazildi. Hozirda savdo va xizmat ko‘rsatish ob’ektlarini to‘lov terminallari bilan ta’minlab borish, ish haqi va unga tenglashtirilgan to‘lovlarni plastik kartochkalar orqali to‘lanishini kengaytirish, infokiosklar orqali xizmat ko‘rsatish yanada takomillashtirildi. Joriy yil davomida birinchi navbatda bankning barcha filiallari qo‘shimcha bankomat va infokiosklar bilan ta’minlanganligi bilan bir qatorda xududlarda aholi gavjum joylar, savdo majmualari, supermarketlarga xam qo‘shimcha infokiosklar joylashtirildi. Bugungi kunda, bankning o‘z-o‘ziga xizmat ko‘rsatuvchi infokiosklar tarmog‘i 181 ta infokiosk va 5 dona bankomatlardan iborat. Ushbu qurilmalar orqali bugungi kunda turli to‘lovlarni amalga oshirish imkoniyatlari mavjud.

Bugungi kunda, bank plastik kartochkalari orqali turli amaliyotlarni amalga oshirish imkonini beruvchi “QQB-Mobile” yangi bank xizmat turi mobil ilovasi yo‘lga qo‘yildi.

IABS tarkibidagi “Retail” dasturiy tizimi kommunal, byudjet va bojxona to‘lovlarini qabul qilish, qimmatli qog‘oz (kvitansiya) xisobini yuritish, kirim kilish va taqsimlash funksiyalarini qo‘shgan holda takomillashtirildi.

Fuqorolarning bankdagi omonatlarini himoyalashni yanada kuchaytirish, omonatlar bilan bog‘liq operatsiyalarni mijozlarning ishtirokisiz amalga oshirilmasligini qa’tiy nazoratga olish maqsadida ATB “Qishloq qurilish bank”da shaxsning barmoq izlari namunasidan foydalanish «Biometrik identifikatsiyalash» tizimi bank filiallariga tegishli bo‘lgan barcha jamg‘arma kassalarida to‘liq joriy qilindi.

O‘zbekiston Vazirlar Mahkamasining 2016 yil 27 oktyabrdagi “Vazirlik va idoralar, xo‘jalik birlashmalari rahbarlari, Qoraqalpog‘iston Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, shahar va tumanlar hokimlarining «Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari to‘g‘risida»gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni talablarini so‘zsiz bajarish yuzasidan javobgarligi to‘g‘risida”gi qarori talablaridan kelib chiqib, fuqarolardan bank rahbariga to‘g‘ridan-to‘g‘ri elektron murojaatlarni qabul qilish uchun ATB “Qishloq qurilish bank” Boshqaruvi raisining virtual qabulxonasi tashkil etildi. Barcha murojaatlarni tezkor ravishda qayta ishlash tartibi yo‘lga qo‘yildi.

Bank Boshqaruv raisi va rais o‘rinbosarlari Qoraqalpog‘iston Respublikasining Chimboy va Qo‘ng‘irot tumanlari, Jizzax viloyati, Zarbdor tumani, Andijon shahri hamda Yangier shaharlarida aholi va tadbirkorlik sub’ektlari bilan sayyor qabullar o‘tkazdilar.

Bundan tashqari, barcha bank filiallarida fuqarolarning bankka elektron shaklda bo‘ladigan murojaatlari uchun alohida elektron pochtalar ochilgan bo‘lib, ushbu elektron pochtalar bo‘yicha ma’lumotlar rasmiy veb-saytda ko‘rsatib o‘tilgan.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2014 yil 15 apreldagi “Tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish va davlat xizmatlarini ko‘rsatish bilan bog‘liq tartibotlarni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-2164-sonli qarori talablaridan kelib chiqib, tadbirkorlik sub’ektlariga "bir darcha" tamoyili bo‘yicha elektron shaklda, milliy valyutada bir yilgacha bo‘lgan muddatga kredit olishga doir hujjatlarni taqdim etish amaliyoti joriy qilindi.

Bank Boshqaruvi tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining yaqin va uzoq muddatga rejalashtirilgan rivojlanish istiqbollari Harakat dasturida belgilab berilgan ustivor vazifalar, jumladan bank kapitali miqdorini oshirish, aktivlar sifatini yaxshilash, qishloq joylarda sifatli namunaviy uy-joylarni qurish hamda mijozlarga qo‘shimcha qulayliklar yaratish kabi vazifalar ijrosi qat’iy nazoratga olingan.

Bank axborot xizmati

ATB «Qishloq qurilish bank»ning 2016 yil davomidagi faoliyati

Bank faoliyatining asosiy ko‘rsatkichlari

 

Bugungi kunda bankning 42 ta filiallari, 48 ta minibank va 176 ta shahobchalari faoliyati yo‘lga qo‘yilgan bo‘lib, ular orqali 753 mingdan ortiq yuridik va jismoniy shaxslar maqomidagi mijozlarga keng ko‘lamli bank xizmatlari ko‘rsatib kelinmoqda.

2016 yil 31 dekabr holatiga bankning sof aktivlari 5.417,0 mlrd. so‘mni tashkil etib, yil boshiga nisbatan 1.175,7 mlrd. so‘mga yoki 27,7 foizga o‘sdi. Bank aktivlari tarkibida daromad keltiruvchi aktivlarning ulushi 88,8 foizni tashkil etdi.

Daromad keltiruvchi aktivlar tarkibida bank kredit qo‘yilmalari 4.684,1 mlrd.so‘m yoki 97,4 foizni, banklararo depozitlar 120,3 mlrd. so‘mni yoki 2,5 foizni va investitsiyalar 5,8 mlrd. so‘m  yoki 0,1 foizni tashkil etmoqda.

Bankning likvidlilik, ishonchlilik, to‘lovga qobiliyatlilik kabi qator asosiy ko‘rsatkichlarining barqarorligini ta’minlashga qaratilgan siyosati natijasida bank jami kapitali yil boshiga nisbatan 14,7 foizga o‘sishiga erishildi, 495,2 mlrd. so‘mgacha etkazildi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2015 yil 6 maydagi “Tijorat banklarining moliyaviy barqarorligini yanada oshirish va ularning resurs bazasini rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori talablari  ijrosini ta’minlash maqsadida olib borilgan ishlar natijasida  depozitlarning umumiy hajmi yil boshiga nisbatan 221,9 mlrd. so‘m yoki 25,1 foizga ortib,  hisobot sanasiga 1106,1 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

 

Kreditlash amaliyoti bo‘yicha

 

 2016 yil  davomida bank faoliyatining asosiy daromad manbai hisoblangan bank aktivlari hajmi, tarkibi va daromadliligini oshirishga alohida e’tibor qaratildi. Bunda  mijozlar bilan yaqindan hamkorlik qilish o‘z natijasini berib, bankning kredit qo‘yilmalari
 2016 yil 1 yanvarga nisbatan  28,7  foizga yoki 1045,2  mlrd. so‘mga oshib,
 2016 yilning 31 dekabr holatiga  4684,1 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

Jami kredit qo‘yilmalarining 209,7 mlrd. so‘mi yoki 4,5 foizi sanoat,
265,9 mlrd. so‘mi yoki 5,7 foizi savdo va umumiy ovqatlanish, 164,4 mlrd. so‘mi yoki  3,5  foizi  qurilish va transport, 121,0 mlrd. so‘mi yoki 2,6 foizi qishloq xo‘jaligi tarmoqlariga yo‘naltirilgan bo‘lsa, 3650,3  mlrd. so‘mi imtiyozli ipoteka kreditlariga va 272,8 mlrd. so‘mi  iqtisodiyotning boshqa turli sohalarini moliyaviy qo‘llab-quvvatlashga yo‘naltirildi.

Hisobot davrida bank tomonidan iqtisodiyotga yo‘naltirilgan kreditlar hajmini oshirish va bankning investitsion jarayonlardagi  ishtirokini yanada  kengaytirish borasida muayyan ishlar olib borildi va natijada 2016 yil davomida bank tomonidan jami ajratilgan kreditlar miqdori 1.996,6 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2015 yil 15 maydagi “Xususiy mulk, kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni ishonchli himoya qilishni ta’minlash, ularni jadal rivojlantirish yo‘lidagi to‘siqlarni bartaraf etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori ijrosini ta’minlash borasidagi ishlar davom ettirilib, bank tomonidan iqtisodiy o‘sishni ta’minlash, yangi ish o‘rinlarini  tashkil qilish, aholining daromadlari va farovonligini oshirishda tobora muhim o‘rin tutayotgan kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni jadal rivojlantirish, rag‘batlantirish va qo‘llab-quvvatlashga alohida e’tibor qaratildi.

Hisobot davri davomida kichik biznes sub’ektlarini moliyaviy qo‘llab‑quvvatlash maqsadida bankning o‘z mablag‘lari hisobidan ajratilgan kreditlar o‘tgan yilning shu davrga nisbatan 200,8 mlrd. so‘mga ortib, 2016 yil 31 dekabr  holatiga 782,6 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

Bank filiallari tomonidan hisobot davrida aholining faol qismiga o‘z biznesini tashkil etishlari uchun shart-sharoitlar yaratish maqsadida ajratilgan mikrokreditlar miqdori  234,7 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

 

“Sog‘lom ona va bola yili”  Davlat dasturi ijrosi

 

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining  2016 yil  9 fevraldagi  “Sog‘lom ona va bola yili” Davlat dasturi”  to‘g‘risidagi  qarori  ijrosini ta’minlash maqsadida  “ATB “Qishloq qurilish bank” tizimida “Sog‘lom ona va bola yili”  Davlat dasturi ijrosini ta’minlash bo‘yicha 2016 yilda amalga oshiriladigan  chora-tadbirlar Dasturi” ishlab chiqildi.

Dastur talablari asosida respublikamizning qishloq joylarida servis xizmatlarini tashkil etish maqsadida joriy yil davomida 64,3 mlrd. so‘m miqdorida kreditlar ajratildi.

Ayollarning uy mehnatini engillashtirish va maishiy sharoitlarni yaratish maqsadida iste’mol tovarlari va ko‘rsatilayotgan xizmatlar uchun maishiy va oshxona elektr jihozlarini xarid qilish, to‘y marosimlarini o‘tkazishga yosh oilalarga 5,1 mlrd. so‘m miqdorida iste’mol kreditlari ajratildi.

Kasb-hunar kollejlari  bitiruvchilarining tadbirkorlik faoliyatlarini tashkil etish, ularning o‘z bizneslarini yo‘lga qo‘yishlari hamda tadbirkorlik  faoliyati bilan bog‘liq loyihalarini moliyalashtirish uchun  kasb-hunar  kollejlari  bitiruvchilariga 26,6 mlrd. so‘m miqdorida imtiyozli mikrokreditlar ajratildi.

2016 yil davomida yosh oilalarga 71,7 mlrd. so‘m miqdorida ipoteka kreditlari  ajratildi.

Hisobot davri davomida xotin-qizlar hamda yoshlarni ma’naviy qo‘llab-quvvatlash maqsadida tadbirkor ayollar rahbarlik qilayotgan xo‘jalik sub’ektlariga 109,4 mlrd. so‘m  miqdorida kreditlar ajratildi.

Yangi tashkil etilayotgan tadbirkorlik sub’ektlariga, oilaviy tadbirkorlar hamda kasanachilikka 43,9 mlrd. so‘m miqdorida mikrokreditlar ajratildi.

 

Bank investitsion faolligini oshirish borasida

 

Hisobot davrida bank tomonidan ishlab chiqarishni modernizatsiyalash, texnik va texnologik jihatdan yangilash bilan bog‘liq investitsion loyihalarni moliyalashtirish, shu bilan bir qatorda, ijtimoiy-iqtisodiy infratuzilmani yanada rivojlantirish, xususan, qishloq joylarda zamonaviy uy-joylarni barpo etish bilan bog‘liq faol tadbirlar olib borildi.

Bank tomonidan iqtisodiyotning real sektori korxonalari faoliyatini kengaytirish,  texnik va texnologik jihatdan modernizatsiya qilish va zamonaviy asbob-uskunalar bilan ta’minlash maqsadlariga 2016 yil  davomida 351,9 mlrd. so‘mdan ortiq investitsiya kreditlari ajratildi.

2016 yil davomida iqtisodiyotning barcha ustuvor tarmoqlarida faoliyat yurituvchi xo‘jalik sub’ektlarining ko‘plab investitsiya loyihalari moliyalashtirildi. Jumladan, sanoat sohasining 115,0 mlrd. so‘mlik, qishloq xo‘jaligining 50,1 mlrd. so‘mlik, transport va kommunikatsiya sohasining 55,0 mlrd. so‘mlik, qurilish sohasining 40,3 mlrd. so‘mlik, moddiy-texnik ta’minot va maishiy xizmat ko‘rsatish sohasining 70,1 mlrd. so‘mlik hamda boshqa sohalarda faoliyat yurituvchi subektlarining 21,5 mlrd. so‘mlik loyihalariga investitsiya kreditlari ajratildi.

Bank tomonidan mamlakatimizda amalga oshirilayotgan dasturlar doirasida ham faol ish tashkil qilingan. Jumladan,  “Respublika hududlarini 2013-2016 yillarda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturi”ga asosan 2016 yil  davomida  ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan xizmat ko‘rsatib kelinayotgan korxonalarning jami 857 ta loyihalari amalga oshirilishi belgilangan bo‘lib,  2016 yilning 31 dekabr  holatiga jami 7158 ta yangi ish o‘rinlarini yaratilishini nazarda tutuvchi 857 ta loyihaga 107,97 mlrd. so‘mlik  kreditlar ajratilishi ta’minlandi.

 

Uy - joy qurilishini tashkil etish borasida

 

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2016 yil 29 yanvardagi “2016 yilda uy-joy massivlari qurilishi va sanoatlashtirish bazasini yanada rivojlantirish hamda qishloq joylarda namunaviy loyihalar bo‘yicha yakka tartibdagi uy-joy qurilishida lokalizatsiya qilish Dasturi to‘g‘risida” gi  qarori  qabul  qilindi.

Ushbu  qarorga  asosan 2016 yil Dasturiga muvofiq respublikamizning 151 ta qishloq tumanlarida joylashgan 300 ta er massivlarida umumiy  maydoni 1823,7 ming kv.metr bo‘lgan 2450,5 mlrd. so‘mlik 13000 ta uy-joylar qurilishi  rejalashtirilgan.

Yuqoridagi qaror ijrosi ta’minlash maqsadida, qishloq joylarda 2016 yilda quriladigan 13 000 ta uy-joylarning 8 512  tasi ATB “Qishloq qurilish bank”, 2 363 tasi TIF “Milliy bank” va 2125 tasi ATB “Ipoteka-bank” ishtirokida moliyalashtirishi taqsimlandi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2016 yil 29 yanvardagi qarori ijrosini ta’minlash maqsadida bank tomonidan joriy yil davomida bir qator ishlar amalga oshirildi. Xususan, ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan moliyalashtirilayotgan 8512 ta uy-joylar uchun fuqarolar tomonidan 401,4 mlrd. so‘m yoki 100,0 foiz miqdorida boshlang‘ich badal mablag‘lari shakllantirildi.

2016  yil 31 dekabr holatiga 2016 yil Dasturi bo‘yicha ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan moliyalashtirilayotgan 8512 ta uy-joylar qurilishiga jami 1545,9 mlrd. so‘m miqdorida, shundan 499,3 mlrd. so‘mi aholi mablag‘lari, 1046,6 mlrd. so‘mi imtiyozli ipoteka kredit mablag‘lari “Qishloq qurilish invest” IKning maxsus hisob raqamlariga pudrat tashkilotlarini moliyalashtirish uchun o‘tkazib berildi. SHu bilan birga, 2016 yil Dasturi bo‘yicha ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan moliyalashtirilayotgan uy-joylar uchun shakllantirilishi rejalashtirilgan 101,9 mlrd. so‘mlik yakuniy badal to‘liq shakllantirildi.

Bugungi kunda ushbu uy-joylar qurilishini moliyalashtirish maqsadida davlat byudjeti hisobidan 780,5 mlrd. so‘mlik mablag‘lar hamda xorijiy moliya institutlarining mablag‘lari jalb qilindi. Jumladan, Islom taraqqiyot bankining 20,7 mln. AQSH dollari miqdoridagi mablag‘lari 2016 yil dasturi bo‘yicha Toshkent viloyatida quriladigan 315 ta uy-joylar uchun yo‘naltirilishi ko‘zda tutildi va hisobot davrida 58,835 mlrd. so‘mlik, ya’ni 20,6 mln. AQSH dollari miqdoridagi ITB mablag‘lari to‘liq jalb qilindi.

Shuningdek, 2016 yilda Saudiya taraqqiyot jamg‘armasining 60,0 mln. AQSH dollari miqdoridagi mablag‘lari jalb qilinib, Qoraqalpog‘iston Respublikasi va Xorazm viloyatlaridagi 1.627 ta uy-joylarning qurilishini moliyalashtirish uchun 151,4 mlrd.so‘mlik ya’ni  50,24 mln. AQSH dollari miqdoridagi  mablag‘lari to‘liq o‘zlashtirildi.

 

 

Pul muomalasini barqarorlashtirish borasida

 

ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan bugungi kunda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining naqd pul muomalasini takomillashtirish, pul mablag‘larining bankdan tashqari aylanmasini qisqartirish va banklardagi depozit hisobvaraqlardan naqd pul to‘lovlarini uzluksiz ta’minlab borishning kafolatlariga doir farmon va qarorlari ijrosini ta’minlab borish maqsadida muayyan darajada samarali ishlar amalga oshirilib kelinmoqda.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining  2009 yil 6 apreldagi “Tijorat banklari depozitlariga aholi va xo‘jalik sub’ektlari bo‘sh pul mablag‘larini   jalb etishni yanada rag‘batlantirish qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi  Qarori ijrosini ta’minlash hamda bank omonatlari tarkibida muddatli va jamg‘armali omonatlar salmog‘ini oshirish maqsadida, joriy yilning o‘tgan davrida bank tomonidan bir qancha milliy valyutada "Sog‘lom avlod uchun", "Baxtli bola", “Vatan himoyachisi”, “Orzular parvozi”, “Fortuna”, “Huquq himoyachisi” kabi jozibador muddatli omonat turlari joriy qilindi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Konstitutsiyamizning 24 yilligiga bag‘ishlangan tantanali yig‘ilishida so‘zlagan nutqida  2017 yil “Xalq  bilan muloqot va inson manfaatlari yili”  deb e’lon qilinganligi munosabati bilan “Manfaat” va “Muloqot” nomli  omonat turlari  joriy qilindi.

ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan aholi omonatlarini yanada ko‘proq jalb qilish maqsadida 2016 yil 31 dekabr holatiga 39 ta doimiy omonat turlariga mablag‘lar jalb etilgan bo‘lib, shulardan 29 tasi milliy valyutada, qolgan 10 tasi xorijiy valyutadagi omonat turlaridir.

Buning natijasida 2016 yilning 31 dekabr holatiga bankning jami omonatchilari 77 ming nafardan oshdi va ularning bankdagi qo‘yilmalari 220,2 mlrd. so‘mni tashkil etib, yil boshiga nisbatan 44,1 mlrd so‘mga yoki 25,0 foizga o‘sishga erishildi.

Bank tomonidan O‘zbekiston Respublikasi  Prezidentining 2010 yil 19 apreldagi «Bank plastik kartochkalaridan foydalangan holda hisob-kitob tizimini rivojlantirishni rag‘batlantirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida»gi  qarori  ijrosi yuzasidan naqd pul mablag‘larining bankdan tashqari aylanmasini qisqartirish, naqd pulsiz hisob-kitoblar tizimini takomillashtirish borasida izchil faoliyat yuritilmoqda.

2016 yil 31 dekabr holatiga muomalaga chiqarilgan plastik kartochkalar soni 624 126 tani tashkil qilib, joylashtirilgan terminallar soni 10 425tani tashkil etmoqda.

 Joriy yilda qo‘shimcha 2100 dona terminallar, 250 000 dona plastik kartochkalar keltirish va joylashtirish rejalashtirilgan. 2016 yil davomida 1500 ta terminallarga shartnoma imzolangan bo‘lsa, shundan 1 500 donasi keltirilib bank filiallariga etkazildi. Ish haqi va unga tenglashtirilgan to‘lovlarni bank plastik kartochkalariga o‘tkazish ishlarining uzluksizligini ta’minlash maqsadida joriy yil davomida 105 000dona plastik kartochkalar keltirildi.

Bankning o‘z-o‘ziga xizmat ko‘rsatuvchi infokiosklar tarmog‘i 151 ta infokiosk va 5 dona bankomatlardan iborat. Foydalanilayotgan mazkur jihozlar 24/7 rejimida ishlashga moslashgan bo‘lib, ular orqali plastik kartochkalar to‘g‘risida ma’lumot olish hamda turli to‘lovlarni amalga oshirish imkoniyatlari mavjud. ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan joriy yilning 31 dekabriga qadar 125 dona infokiosklar bank filiallariga hamda aholi gavjum joylarga o‘rnatildi. Hozirda bankka qo‘shimcha 30 dona infokiosklar keltirish yuzasidan ish olib borilmoqda.

Mazkur infokiosklar tarmog‘i orqali ko‘rsatiladigan xizmat turlarini kengaytirish maqsadida  bank kreditlarining asosiy qarz va foizlarini qaytarish funksiyasi yo‘lga qo‘yildi. Bunda bank mijozlari bo‘lgan jismoniy shaxslar ATB “Qishloq qurilish bank”dan olingan kreditlar va ular bo‘yicha hisoblangan foizlarni 24/7 rejimida to‘lash imkoniyatiga ega bo‘ldilar.

Bundan tashqari, bugungi kunda bank plastik kartochkalardan foydalanuvchilar uchun yangi xizmat “P2P” tizimi joriy etildi. “P2P” to‘lovlar – masofadan ko‘rsatiladigan bank xizmatlar tizimi va boshqa internetdagi maxsus saytlar va mobil ilovalar, infokiosk va bankomatlar orqali bir jismoniy shaxsning plastik kartochkasidan boshqa jismoniy shaxsning plastik kartochkasiga o‘tkazish imkonini beruvchi tizim hisoblanadi. Shuningdek, bank mijozlarga qulay shart-sharoitlar va imkoniyatlar yaratish maqsadida yangi xizmat turi “UPAY” tizimi joriy etildi. Ushbu yangi “UPAY” to‘lov  tizimi masofadan turib internetdagi maxsus saytlar va mobil ilovalar orqali bir qancha turli xil to‘lovlarni amalga oshirish imkonini beradi.

Bugungi kunda bankning “UZKART-EMV” to‘lov tizimidagi faoliyatini yanada takomillashtirish,  terminallar tarmog‘ini kengaytirish, “on-line” rejimida ishlovchi “Smart-vista” kartochkalarini muomalaga kiritilishini jadallashtirish, ular orqali xizmat ko‘rsatish sifatini oshirish maqsadida doimiy ish olib borilmoqda. Jumladan, bank plastik kartochkalari  foydalanuvchilari «SMS-banking», «Internet-banking», “Mobil-banking” kabi xizmatlardan foydalanib kelmoqdalar.

 

Bank faoliyatini yanada takomillashtirish borasida

 

ATB “Qishloq qurilish bank”da zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini yanada kengroq joriy etish va rivojlantirish borasidagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumat qarorlari, 2016 yilgi iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor vazifalari qatoriga kiritilgan “Iqtisodiyot  tarmoqlarida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish, “Elektron hukumat” tizimi yaratilishini tubdan jadallashtirish” vazifasi hamda bankning funksional boshqarmalari talablaridan kelib chiqqan holda  axborot texnologiyalari infratuzilmasini  rivojlantirish bo‘yicha doimiy ishlar amalga oshirilmoqda.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2016 yil 20 oktyabrdagi  “Davlat elektron xizmatlari ko‘rsatish sifatini baholash metodikasini tasdiqlash to‘g‘risida”gi qarori ijrosi yuzasidan bank tomonidan ko‘rsatilayotgan davlat elektron xizmatlari ko‘rsatish tartibi va sifatini doimiy ravishda takomillashtirishga yo‘naltirilgan aniq chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.    

  O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2015 yil 19 oktyabrdagi “2015-2017 yillarda pensiya ta’minotining yagona idoralararo integratsiyalashtirilgan axborot tizimini joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori ijrosini ta’minlash maqsadida ATB “Qishloq qurilish bank”da byudjetdan tashqari  Pensiya jamg‘armasi bilan elektron ma’lumot almashinish tizimi yo‘lga qo‘yildi. 

ATB “Qishloq qurilish bank”da– jismoniy shaxslar tomonidan kreditlar  bo‘yicha to‘lovlarni infokiosklar orqali  amalga oshirish xizmati amalda joriy qilindi. 

Jismoniy shaxslar uchun “Mobil-banking” va “Internet-banking” xizmatlarini joriy qilish ustida amaliy ishlar olib borilmoqda. Ushbu xizmat turlari  yordamida mijozlar mobil telefoni yoki internet tarmog‘i orqali o‘z xisob raqamlaridagi mablag‘ qoldiqlari va unga xisoblangan foizlar to‘g‘risida  onlayn rejimda ma’lumot olish, bir plastik kartochkadan boshqa plastik kartochkaga mablag‘larni o‘tkazish, mobil aloqa xizmatlari uchun to‘lovlar, Internet aloqasi xizmatlari, kommunal xizmatlari uchun (elektr energiyasi, gaz, sovuq va issiq suv ta’minoti) to‘lovlarni amalga oshirish   imkoniyatlariga  ega bo‘ladilar.

   “Internet-banking” xizmatidan foydalanuvchi yuridik shaxslarga  yanada qulaylik yaratish maqsadida, yangi “Korporativ internet-bankning” tizimi joriy qilindi. 

“Internet-banking”, “SMS-banking” kabi bank xizmat turlari doirasi kengaytirilib, 2016 yil 31 dekabr holatiga “Internet-banking” tizimidan foydalanuvchi mijozlar soni 3417 tani, SMS-bankingdan foydalanuvchi mijozlar soni 42760 tani tashkil etdi. Ushbu xizmat turlaridan mijozlar o‘z ofislaridan turib hisob varaqlarini boshqarishda va barcha kerakli ma’lumotlarni olishda foydalanmoqdalar.

Bankning depozit bazasini kuchaytirish va aholining bo‘sh pul mablag‘larini bank depozitlariga jalb qilish borasida olib borilayotgan ishlarni jadallashtirish maqsadida yangi innovatsion loyiha - “Depozit Banking” tizimi ishlab chiqildi. “Depozit Banking” tizimi bank omonatchilari - jismoniy shaxslarga bank muassasalariga kelmasdan shaxsiy mobil telefonlari orqali  o‘zlarining muddatli va jamg‘armali omonatlarini qayta rasmiylashtirish, omonat hisobraqamlaridagi mablag‘lar doirasida naqdsiz amaliyotlarni bajarish va o‘z omonatlari bo‘yicha ma’lumot olish imkonini beradi. Bugungi kunda “Depozit Banking” tizimi amaliyotga joriy qilindi.

“Moody's Investors Service” xalqaro reyting agentligi tomonidan
2016 yilning 17 noyabrida ATB “Qishloq qurilish bank”ka kontragent tavakkalchiligining reyting bahosini В1 darajada, bankning milliy va xorijiy valyutadagi depozitlarning uzoq muddatli reyting bahosini - В2 hamda kreditga layoqatlilikning asosiy bahosini В3 darajada belgiladi. Barcha reytinglar istiqboli “Barqaror” deb, qayd etilgan.

 

Bank axborot xizmati





ATB «Qishloq qurilish bank»ning 2016 yilning 9 oyi davomidagi faoliyati

Bank faoliyatining asosiy ko‘rsatkichlari

 

Bugungi kunda, bankning 42 ta filiallari, 48 ta minibank va 185 ta shahobchalari faoliyati yo‘lga qo‘yilgan bo‘lib, ular orqali 720 mingdan ortiq yuridik va jismoniy shaxslar maqomidagi mijozlarga keng ko‘lamli bank xizmatlari ko‘rsatib kelinmoqda.

2016 yilning  9 oylik yakuniga, bankning sof aktivlari 5.312,8 mlrd. so‘mni tashkil etib, yil boshiga nisbatan 1.071,4 mlrd.so‘mga yoki 25,3 foizga o‘sdi. Bank aktivlari tarkibida daromad keltiruvchi aktivlarning ulushi 88,5 foizni tashkil etdi.

Bankning likvidlilik, ishonchlilik, to‘lovga qobiliyatlilik kabi qator asosiy ko‘rsatkichlarining barqarorligini ta’minlashga qaratilgan siyosati natijasida, 2016 yil 9 oyi yakuni bo‘yicha bank jami kapitali yil boshiga nisbatan  41,8 mlrd. so‘mga ortib, 473,7 mlrd.so‘mni tashkil etdi.

 

Kreditlash amaliyoti bo‘yicha

 

 2016 yilning 9 oyi  davomida bank faoliyatining asosiy daromad manbai hisoblangan bank aktivlari hajmi, tarkibi va daromadliligini oshirishga alohida e’tibor qaratildi. Bunda,  mijozlar bilan yaqindan hamkorlik qilish o‘z natijasini berib, bankning kredit quyilmalari
 2016 yil 1 yanvarga nisbatan  26,5  foizga yoki 963,1  mlrd.so‘mga oshib,
 2016 yilning 1oktyabr holatiga  4601,9 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

Jami kredit qo‘yilmalarining 206,3 mlrd. so‘mi yoki 4,5 foizi sanoat,
241,7 mlrd. so‘mi yoki  5,3 foizi savdo va umumiy ovqatlanish, 139,2 mlrd. so‘mi yoki  3,0 foizi qurilish va transport, 115,2 mlrd. so‘mi yoki 2,5 foizi qishloq xo‘jaligi tarmoqlariga yo‘naltirilgan bo‘lsa, 3649,3  mlrd. so‘mi imtiyozli ipoteka kreditlariga va 250,2 mlrd. so‘mi  iqtisodiyotning boshqa turli sohalarini moliyaviy qo‘llab-quvvatlashga yo‘naltirildi.

Hisobot davrida bank tomonidan iqtisodiyotga yo‘naltirilgan kreditlar hajmini oshirish va bankning investitsion jarayonlardagi  ishtirokini yanada  kengaytirish borasida muayyan ishlar olib borildi va natijada2016 yil 9 oyi  davomida bank tomonidan jami ajratilgan kreditlar miqdori 1.675,9 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

Bank tomonidan iqtisodiy o‘sishni ta’minlash, yangi ish o‘rinlarini tashkil qilish, aholining daromadlari va farovonligini oshirishda tobora muhim o‘rin tutayotgan kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni jadal rivojlantirish, rag‘batlantirish va qo‘llab-quvvatlashga alohida e’tibor qaratildi.

Hisobot davri davomida kichik biznes sub’ektlarini moliyaviy qo‘llab‑quvvatlash maqsadida bankning o‘z mablag‘lari hisobidan ajratilgan kreditlar o‘tgan yilning shu davrga nisbatan 182,0 mlrd.so‘mga ortib, 2016 yil 1oktyabr  holatiga 672,3 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

Bank filiallari tomonidan hisobot davrida aholining faol qismiga o‘z biznesini tashkil etishlari uchun shart-sharoitlar yaratish maqsadida ajratilgan mikrokreditlar miqdori 192,5 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

 

“Sog‘lom ona va bola yili”  Davlat dasturi ijrosi

 

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining  2016 yil  9 fevraldagi  ““Sog‘lom ona va bola yili” Davlat dasturi”  to‘g‘risidagi  PQ-2487-sonli qarori  ijrosini ta’minlash maqsadida  “ATB “Qishloq qurilish bank”  tizimida “Sog‘lom ona va bola yili”  Davlat dasturi ijrosini ta’minlash bo‘yicha 2016 yilda amalga oshiriladigan  chora-tadbirlar Dasturi ” ishlab chiqildi.

Dastur talablari asosida respublikamizning qishloq joylarida servis xizmatlarini tashkil etish maqsadida joriy yilning 9 oyi davomida 53,2 mlrd.so‘m miqdorida kreditlar ajratildi.

Ayollarning uy mehnatini engillashtirish va maishiy sharoitlarni yaratish maqsadida iste’mol tovarlari va ko‘rsatilayotgan xizmatlar uchun maishiy va oshxona elektr jihozlarini xarid qilishga yosh oilalarga
3,9 mlrd. so‘m miqdorida iste’mol kreditlari ajratildi.

Kasb-hunar  kollej  bitiruvchilarining tadbirkorlik faoliyatlarini tashkil etish, ularning o‘z bizneslarini yo‘lga qo‘yishlari hamda tadbirkorlik  faoliyati bilan bog‘liq loyihalarini moliyalashtirish uchun  kasb-hunar  kollej  bitiruvchilariga  22,2 mlrd. so‘m miqdorida imtiyozli mikrokreditlar ajratildi.

2016 yil 9 oyi davomida yosh oilalarga 60,1  mlrd.so‘m miqdorida  ipoteka kreditlari  ajratildi.

Hisobot davri davomida xotin-qizlar hamda yoshlarni ma’naviy qo‘llab-quvvatlash  maqsadida tadbirkor ayollar rahbarlik qilayotgan   xo‘jalik sub’ektlariga 96,3 mlrd. so‘m  miqdorida kreditlar ajratildi.

Yangi tashkil etilayotgan tadbirkorlik sub’ektlariga, oilaviy tadbirkorlar hamda kasanachilikka 35,4 mlrd. so‘m miqdorida mikrokreditlar ajratildi.

 

Bank investitsion faolligini oshirish borasida

 

Hisobot davrida bank tomonidan ishlab chiqarishni modernizatsiyalash, texnik va texnologik jihatdan yangilash bilan bog‘liq investitsion loyihalarni moliyalashtirish, shu bilan bir qatorda, ijtimoiy-iqtisodiy infratuzilmani yanada rivojlantirish, xususan qishloq joylarda zamonaviy uy-joylarni barpo etish bilan bog‘liq faol tadbirlar olib borildi.

Bank tomonidan iqtisodiyotning real sektori korxonalari faoliyatini kengaytirish,  texnik va texnologik jihatdan modernizatsiya qilish va zamonaviy asbob-uskunalar bilan ta’minlash maqsadlariga 2016 yil 9 oyi davomida 306,8 mlrd. so‘mdan ortiq investitsiya kreditlari ajratildi.

2016 yil 9 oyidavomida iqtisodiyotning barcha ustuvor tarmoqlarida faoliyat yurituvchi xo‘jalik sub’ektlarining ko‘plab investitsiya loyihalari moliyalashtirildi. Jumladan, sanoat sohasining 72,4 mlrd. so‘mlik, qishloq xo‘jaligining 26,9 mlrd. so‘mlik, transport va kommunikatsiya sohasining 43,4 mlrd. so‘mlik, qurilish sohasining 38,1 mlrd. so‘mlik, moddiy-texnik ta’minot va maishiy xizmat ko‘rsatish sohasining 52,1 mlrd. so‘mlik hamda boshqa sektorlarda faoliyat yurituvchi subektlarining 73,9 mlrd. so‘mlik loyihalariga investitsiya kreditlari ajratildi.

 

Uy - joy qurilishini tashkil etish borasida

 

O‘zbekiston Respublikasining birinchi Prezidenti I.A.Karimovning shaxsan tashabbuslari bilan bir necha yildan buyon qishloq aholisi turmush darajasini yaxshilash, zamonaviy qurilish materiallaridan foydalanib qishloqda sifatli uy-joylarni qurish, ijtimoiy soha ob’ektlarini barpo qilish hamda mamlakatimiz qishloqlari qiyofasini butunlay yangi bosqichga ko‘tarishga qaratilgan keng qamrovli qurilish dasturini amalga oshirib kelinmoqda.

Ushbu qurilish Dasturini davom ettirish maqsadida,  O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2016 yil 29 yanvardagi “2016 yilda uy-joy massivlari qurilishi va sanoatlashtirish bazasini yanada rivojlantirish hamda qishloq joylarda namunaviy loyihalar bo‘yicha yakka tartibdagi uy-joy qurilishida lokalizatsiya qilish Dasturi to‘g‘risida” gi PQ-2483-sonli qarori qabul qilindi.

Ushbu qarorga asosan, 2016 yil Dasturiga muvofiq respublikamizning 151 ta qishloq tumanlarida joylashgan 300 ta er massivlarida umumiy  maydoni 1823,7 ming kv.metr bo‘lgan 2.450,5 mlrd. so‘mlik 13000 ta uy-joylar qurilishi  rejalashtirilgan.

Yuqoridagi qaror ijrosi ta’minlash maqsadida qishloq joylarda 2016 yilda quriladigan 13000 ta uy-joylarning 8512  tasi ATB “Qishloq qurilish bank”, 2363 tasi TIF “Milliy bank” va 2125 tasi ATB “Ipoteka-bank” ishtirokida moliyalashtirishi taqsimlandi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2016 yil 29 yanvardagi PQ-2483-sonli qarori ijrosini ta’minlash maqsadida bank tomonidan joriy yilning 9 oyi davomida bir qator ishlar amalga oshirildi. Xususan, ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan moliyalashtirilayotgan 8512 ta uy-joylar uchun fuqarolar tomonidan 416,5 mlrd. so‘m yoki 100,0 foiz miqdorida boshlang‘ich badal mablag‘lari shakllantirildi.

2016 yil 1 oktyabr holatiga 2016 yil Dasturi bo‘yicha ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan moliyalashtirilayotgan 8512 ta uy-joylarning barchasiga moliyalashtirish ochilgan. Joriy yilning 1 oktyabr holatiga, ushbu uy-joylar qurilishiga jami 1491,9 mlrd. so‘m miqdorida, shundan 495,6 mlrd. so‘mi aholi mablag‘lari, 996,3 mlrd. so‘mi imtiyozli ipoteka kredit mablag‘lari “Qishloq qurilish invest”IKning maxsus hisob raqamlariga pudrat tashkilotlarini moliyalashtirish uchun o‘tkazib berildi.

 

Tashqi iqtisodiy faoliyati

 

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining  2015 yil 25 dekabrdagi “2016 yil uchun O‘zbekiston Respublikasining investitsiya dasturi to‘g‘risida”gi PQ-2458-sonli qarori talablariga asosan ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan qishloq joylarda namunaviy loyihalar bo‘yicha yakka tartibdagi uy-joylar va ular bilan birga infratuzilma ob’ektlari qurilishini moliyalashtirish uchun Islom taraqqiyot banki (ITB) va Saudiya taraqqiyot jamg‘armasi (STJ) mablag‘larini jalb qilish rejalashtirilgan.

Islom taraqqiyot bankining 20,0 mln.AQSH dollari miqdoridagi mablag‘lari 2016 yil dasturi bo‘yicha Toshkent viloyatida quriladigan 315 ta uy-joylar uchun yo‘naltirilishi ko‘zda tutildi va hisobot davrida 58,8 mlrd.so‘mlik, ya’ni 20,6 mln. AQSH dollari miqdoridagi Islom taraqqiyot banki mablag‘lari to‘liq jalb qilindi.

Shuningdek,  2016 yilda Saudiya taraqqiyot fondining 60,0 mln. AQSH dollari miqdoridagi mablag‘lari jalb qilinib, Qoraqalpog‘iston Respublikasi va Xorazm viloyatlaridagi 1.627 ta uy-joylarning qurilishini moliyalashtirish rejalashtirildi. Xorazm viloyatida qurilishi rejalashtirilgan 959 ta uy-joylar qurilishiga 30,0 mln. AQSH dollarini jalb qilish  bo‘yicha  2015 yil 28 iyulda SFR bilan bank o‘rtasida shartnoma imzolangan bo‘lib,  Qoraqalpog‘iston Respublikasida qurilayotgan 668 ta uy-joylar  qurilishini moliyalashtirish bo‘yicha  2016 yil 25 fevralda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Saudiya taraqqiyot jamg‘armasi ishtirokida "Qishloq joylarda turar-joy qurilishini rivojlantirish" loyihasini amalga oshirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi  2500-sonli qarori qabul qilindi.

Bugungi kunda Saudiya taraqqiyot fondining  98,5 mlrd.so‘mlik ya’ni, 33,3 mln. AQSH dollari miqdoridagi  mablag‘lari to‘liq o‘zlashtirildi.

 

Pul muomalasini barqarorlashtirish borasida

 

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining  2009 yil 6 apreldagi “Aholi va xo‘jalik yurituvchi sub’ektlarining bo‘sh pul mablag‘larini tijorat banklaridagi depozitlarga jalb qilish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi  PQ-1090-sonli Qarori ijrosini ta’minlash, hamda bank omonatlari tarkibida muddatli va jamg‘armali omonatlar salmog‘ini oshirish maqsadida, joriy yilning o‘tgan davrida bank tomonidan bir qancha milliy valyutada "Sog‘lom avlod uchun", "Baxtli bola", “Mustaqil yurtim” kabi jozibador muddatli omonat turlari joriy qilindi.

Shu bilan birga aholiga qulayliklar yaratish maqsadida yuqori foizli  “Kommunal”, “Qulay to‘lov”, “Tejamkor” kabi maqsadli omonat turlari joriy qilingan bo‘lib, ushbu omonatlarga hisoblangan foizlar omonatchining uy-joy kommunal to‘lovlari uchun yo‘naltirilishi yo‘lga qo‘yilgan.  

ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan aholi omonatlarini yanada ko‘proq jalb qilish maqsadida, 2016 yil 1 oktyabr holatiga 35 ta doimiy omonat turlariga mablag‘lar jalb etilgan bo‘lib, shulardan 25 tasi milliy valyutada, qolgan 10 tasi xorijiy valyutadagi omonat turlaridir.

Buning natijasida 2016 yilning 1 oktyabr holatiga bankning jami omonatchilari 76 ming nafardan oshdi va ularning bankdagi qo‘yilmalari 213,1 mlrd. so‘mni tashkil etib, yil boshiga nisbatan 36,9 mlrd so‘mga yoki 121,0 foizga o‘sishga erishildi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2010 yil 19 apreldagi “Bank plastik kartochkalaridan foydalangan holda hisob-kitob tizimini rivojlantirishni rag‘batlantirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ-1325-sonli qarori ijrosini ta’minlash, xususan naqd pul mablag‘larining bankdan tashqari aylanmasini qisqartirish, naqd pulsiz hisob-kitoblar tizimini takomillashtirish borasida bank tomonidan izchil faoliyat yuritildi. Jumladan, hisobot sanasiga muomaladagi bank plastik kartochkalarining umumiy soni 593 000 tadan oshdi, terminallar soni esa 10 728 tani tashkil etdi. Bank tomonidan yilning o‘tgan davri davomida1 100 ta mobil terminallar va 50 000 dona plastik kartochkalar bank filiallariga etkazib berildi.

Terminallar tarmog‘ining kengaytirish va ulardan samarali foydalanish bo‘yicha tashkil etilgan tadbirlar natijasida, tizim orqali o‘tkazilayotgan to‘lovlarning bir necha barobarga oshishi kuzatildi.

Bugungi kunda, bankning o‘z-o‘ziga xizmat ko‘rsatuvchi infokiosklari tarmog‘i 91 ta infokiosk va 5 ta bankomatlardan iborat, joriy yilning oktyabr oyida qo‘shimcha 30 ta infokiosklar keltirilishi kutilmoqda. Bank mijozlariga infokiosklar orqali amalga oshiriladigan xizmat turlarini kengaytirish maqsadida yangi xizmat - jismoniy shaxslar tomonidan olingan kreditlarning asosiy qarz va ularga hisoblangan foiz to‘lovlarini 24/7 rejimida qabul qilish  xizmatlari joriy qilindi. SHuningdek, ushbu qurilmalar orqali to‘lov turlarini kengaytirish maqsadida bir nechta xizmat ko‘rsatuvchi korxona tashkilotlar uchun to‘lovlarni amalga oshirish imkoniyati yaratildi.

Bankning “UZKART-EMV” to‘lov tizimidagi faoliyatini yanada takomlashtirish, terminallar tarmog‘ini kengaytirish, “on-line” rejimida ishlovchi “Smart-vista” kartochkalarini muomalaga kiritishni jadallashtirish, ular orqali xizmat ko‘rsatish sifatini oshirish maqsadida doimiy ish olib borilmoqda. Jumladan, bank plastik kartochkalaridan foydalanuvchilar uchun P2P-to‘lovlar yangi xizmati joriy qilindi. Ushbu xizmat bir jismoniy shaxsning plastik kartochkasidan ikkinchi bir shaxsning plastik kartochkasiga  maxsus saytlar, mobil ilovalar orqali mablag‘larni o‘tkazish imkonini beradi. Tizimning qulayligi shundaki, jismoniy shaxslar o‘zlarining plastik kartochkalaridan kunning istalgan vaqtida boshqa jismoniy shaxsning plastik kartochkasiga «on-line» rejimida pul o‘tkazish imkoniyatiga ega bo‘ldilar.

 

Bank faoliyatini yanada takomillashtirish borasida

 

ATB “Qishloq qurilish bank”da zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini yanada kengroq joriy etish va rivojlantirish borasidagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumat qarorlari, 2016 yilgi iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor vazifalari qatoriga kiritilgan “Iqtisodiyot  tarmoqlarida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish”, ”Elektron hukumat” tizimi yaratilishini tubdan jadallashtirish” vazifasi hamda bankning funksional boshqarmalari talablaridan kelib chiqqan holda  axborot texnologiyalari infratuzilmasini  rivojlantirish bo‘yicha doimiy ishlar amalga oshirilmoqda.   

  ATB “Qishlok kurilish bank” hamda O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligining G‘aznachiligi o‘rtasida  “elektron qaydnoma” tizimi yo‘lga qo‘yildi.

ATB «Qishloq qurilish bank» tizimida xo‘jalik yurituvchi sub’ektlarning bank hisobvaraqlaridan ular tomonidan iste’mol qilingan elektr energiyasi bo‘yicha qarzdorlikni “O‘zbekenergo” AKning akseptli elektron to‘lov talabnomalari orqali undirib olish bo‘yicha  dasturiy modul ishga tushirildi va ushbu tizim orqali ma’lumot almashinuvi amalga oshirilishi yo‘lga qo‘yildi.

Jismoniy shaxslar uchun “Mobil-banking” va “Internet-banking” xizmatlarini joriy qilish ustida amaliy ishlar olib borilmoqda.

   “Internet-banking” xizmatidan foydalanuvchi yuridik shaxslarga  yanada qulaylik yaratish maqsadida, yangi “Korporativ internet-bankning” tizimi joriy qilindi.    “Internet-banking”, “SMS-banking” kabi bank xizmat turlari doirasi kengaytirilib, 2016 yil 1 oktyabr  holatiga “Internet-banking” tizimidan foydalanuvchi mijozlar soni 2816 tani, “Mobil-banking”  tizimidan foydalanuvchilar soni 385 tani va “SMS-banking”dan foydalanuvchi mijozlar soni 18 330 tani tashkil etdi.

Bankda foydalanilayotgan “Germes” elektron hujjat aylanish tizimining yangi versiyasi joriy qilingan bo‘lib, ushbu tizimga barcha bank filiallari ulanib ishlashi yo‘lga qo‘yildi.

“Moody's Investors Service” xalqaro reyting agentligi tomonidan
2016 yilning 20 mayida ATB “Qishloq qurilish bank”ka kontragent riskini baholash bo‘yicha B1 reyting darajasi, bankning milliy valyutadagi uzoq muddatli depozitlari bo‘yicha B2 hamda moliyaviy barkarorlik bo‘yicha B3 reyting darajasini berdi. Barcha reytinglar istiqboli “Barqaror” deb qayd etilgan.

 

Bank axborot xizmati


ATB «Qishloq qurilish bank»ning 2016 yilning 6 oyi davomidagi faoliyati

 

Bank faoliyatining asosiy ko‘rsatkichlari

 

Bugungi kunda bankning 42 ta filiallari, 49 ta minibank va 176 ta shahobchalari faoliyati yo‘lga qo‘yilgan bo‘lib, ular orqali 670 mingdan ortiq yuridik va jismoniy shaxslar maqomidagi mijozlarga keng ko‘lamli bank xizmatlari ko‘rsatib kelinmoqda.

Bankning sof aktivlari  4 861,1 mlrd. so‘mni tashkil etib, yil boshiga nisbatan 619,8 mlrd.so‘mga yoki 14,6 foizga o‘sdi.

Bankning likvidlilik, ishonchlilik, to‘lovga qobiliyatlilik kabi qator asosiy ko‘rsatkichlarining barqarorligini ta’minlashga qaratilgan siyosati natijasida, 2016 yil 2-chorak yakuni bo‘yicha bank jami kapitali yil boshiga nisbatan 7,1 foizga o‘sib, 462,4 mlrd.so‘mni tashkil etdi.

 

Kreditlash amaliyoti bo‘yicha

 

 2016 yil I-yarim yilligi  davomida bank faoliyatining asosiy daromad manbai hisoblangan bank aktivlari hajmi, tarkibi va daromadliligini oshirishga alohida e’tibor qaratildi. Bunda,  mijozlar bilan yaqindan hamkorlik qilish o‘z natijasini berib, bankning kredit qo‘yilmalari
 2016 yil 1 yanvarga nisbatan  17,0  foizga yoki 619,8  mlrd. so‘mga oshib,
 2016 yilning 30 iyun  holatiga  4 258,6 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

Jami kredit qo‘yilmalarining 203,0 mlrd. so‘mi yoki 4,8 foizi sanoat,
226,7 mlrd. so‘mi yoki  5,3 foizi savdo va umumiy ovqatlanish, 162,6 mlrd. so‘mi yoki  3,8 foizi qurilish va transport, 111,2 mlrd. so‘mi yoki 2,6 foizi qishloq xo‘jaligi tarmoqlariga yo‘naltirilgan bo‘lsa, 3 331,7  mlrd. so‘mi imtiyozli ipoteka kreditlariga va 223,4 mlrd. so‘mi  iqtisodiyotning boshqa turli sohalarini moliyaviy qo‘llab-quvvatlashga yo‘naltirildi.

Hisobot davrida bank tomonidan iqtisodiyotga yo‘naltirilgan kreditlar hajmini oshirish va bankning investitsion jarayonlardagi  ishtirokini yanada  kengaytirish borasida muayyan ishlar olib borildi va natijada  2016 yil I-yarim yilligi  davomida bank tomonidan jami ajratilgan kreditlar miqdori 1 089,4 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

2016 yilning 30  iyun holatiga jami kredit qo‘yilmaning  98,0 foizini yoki  4 175,2 mlrd. so‘mini uzoq muddatli kreditlar va 83,4 mlrd. so‘mini  yoki 2,0 foizini qisqa muddatli kreditlar tashkil etmoqda.

Bank tomonidan iqtisodiy o‘sishni ta’minlash, yangi ish o‘rinlarini tashkil qilish, aholining daromadlari va farovonligini oshirishda tobora muhim o‘rin tutayotgan kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni jadal rivojlantirish, rag‘batlantirish va qo‘llab-quvvatlashga alohida e’tibor qaratildi.

Hisobot davri davomida kichik biznes sub’ektlarini moliyaviy qo‘llab‑quvvatlash maqsadida bankning o‘z mablag‘lari hisobidan ajratilgan kreditlar o‘tgan yilning shu davriga nisbatan  114,3 mlrd. so‘mga ortib, 2016 yil 30  iyun  holatiga 450,9 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

Bank filiallari tomonidan hisobot davrida aholining faol qismiga o‘z biznesini tashkil etishlari uchun shart-sharoitlar yaratish maqsadida ajratilgan mikrokreditlar miqdori 132,1 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2009 yil 26 yanvardagi “Oziq-ovqat mahsulotlari ishlab chiqarishni kengaytirish va ichki bozorni to‘ldirish yuzasidan qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ-1047-sonli va 2009 yil 28 yanvardagi “Mahalliy nooziq-ovqat iste’mol tovarlari ishlab chiqarish kengaytirilishini rag‘batlantirish borasidagi qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi  PQ-1050-sonli Qarori ijrosini ta’minlash maqsadida bank mijozlari tomonidan raqobatbardosh, yuqori sifatli oziq-ovqat va nooziq-ovqat iste’mol tovarlari ishlab chiqarishni va turlarini ko‘paytirishni rag‘batlantirish, ichki iste’mol bozorini iste’mol tovarlari  bilan  boyitish, tayyor tovarlar ishlab chiqaruvchi yangi, mahalliy korxonalarni tashkil etish hamda mavjudlarini modernizatsiyalash, texnik va texnologik jihatdan qayta jihozlash maqsadida bank tomonidan  ajratilgan kreditlar 195,4 mlrd. so‘mni tashkil etdi va belgilangan reja ko‘rsatkich 106,4  foizga bajarildi.

O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining 2015 yil 11 maydagi “2015 yilda yosh oilalarni  yanada qo‘llab-quvvatlashga chora-tadbirlar dasturi” 40-sonli yig‘ilish bayoni ijrosi yuzasidan Qashqadaryo va Samarqand viloyatlarida yoshlar uchun  2015 yilda qurilishi rejalashtirilgan 6 ta namunaviy loyihalar  asosida  ko‘p qavatli “Kamolot” uylari qurilishini moliyalashtirish maqsadida 2016 yilning 30  iyun  holatiga  bank tomonidan  pudrat tashkilotlariga 21,4 mlrd.so‘m miqdorida  kredit mablag‘lari ajratib berildi.

Respublikamizning qishloq joylarida servis xizmatlarini tashkil etish maqsadida joriy yilning yanvar-iyun oylari davomida 44,1 mlrd. so‘m miqdorida kreditlar ajratildi.

Ayollarning uy mehnatini engillashtirish va maishiy sharoitlarni yaratish maqsadida iste’mol tovarlari va ko‘rsatilayotgan xizmatlar uchun maishiy va oshxona elektr jihozlarini xarid qilishga yosh oilalarga 2,9 mlrd. so‘m miqdorida iste’mol kreditlari ajratildi.

Kasb-hunar  kolleji  bitiruvchilarining tadbirkorlik faoliyatlarini tashkil etish, ularning o‘z bizneslarini yo‘lga qo‘yishlari hamda tadbirkorlik  faoliyati bilan bog‘liq loyihalarini moliyalashtirish uchun  kasb-hunar  kollejlari  bitiruvchilariga  11,3 mlrd. so‘m miqdorida imtiyozli mikrokreditlar ajratildi.

2016 yil I-yarim yilligi  davomida yosh oilalarga 36,6  mlrd. so‘m miqdorida  ipoteka kreditlari  ajratildi.

Hisobot davri davomida xotin-qizlar hamda yoshlarning ma’naviy qo‘llab-quvvatlash  maqsadida  tadbirkor ayollar rahbarlik qilayotgan   xo‘jalik sub’ektlariga 69,8  mlrd. so‘m  miqdorida kreditlar ajratildi.

Yangi tashkil etilayotgan tadbirkorlik sub’ektlariga, oilaviy tadbirkorlar hamda kasanachilikka 20,7 mlrd. so‘m miqdorida mikrokreditlar ajratildi.

 

Bank investitsion faolligini oshirish borasida

 

Hisobot davrida bank tomonidan ishlab chiqarishni modernizatsiyalash, texnik va texnologik jihatdan yangilash bilan bog‘liq investitsion loyihalarni moliyalashtirish, shu bilan bir qatorda, ijtimoiy-iqtisodiy infratuzilmani yanada rivojlantirish, xususan qishloq joylarda zamonaviy uy-joylarni barpo etish bilan bog‘liq faol tadbirlar olib borildi.

Bank tomonidan iqtisodiyotning real sektori korxonalari faoliyatini kengaytirish,  texnik va texnologik jihatdan modernizatsiya qilish va zamonaviy asbob-uskunalar bilan ta’minlash maqsadlariga 2016 yil I-yarim  yilligi  davomida 173,8 mlrd. so‘mdan ortiq investitsiya kreditlari ajratildi.

 2016 yil I-yarim yilligi  davomida iqtisodiyotning barcha ustuvor tarmoqlarida faoliyat yurituvchi xo‘jalik sub’ektlarining ko‘plab investitsiya loyihalari moliyalashtirildi. Jumladan, sanoat sohasining 37,0 mlrd. so‘mlik, qishloq xo‘jaligining 11,4 mlrd. so‘mlik, transport va kommunikatsiya sohasining 17,7 mlrd. so‘mlik, qurilish sohasining 29,5 mlrd. so‘mlik, moddiy-texnik ta’minot va maishiy xizmat ko‘rsatish sohasining 41,6 mlrd. so‘mlik hamda boshqa sektorlarda faoliyat yurituvchi subektlarining 36,6 mlrd. so‘mlik loyihalariga investitsiya kreditlari ajratildi.

Bank tomonidan mamlakatimizda amalga oshirilayotgan dasturlar doirasida ham faol ish tashkil qilingan. Jumladan,  “Respublika hududlarini  2013-2015 yillarda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturi”ga asosan 2016 yil    I - yarim yilligi  davomida  ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan xizmat ko‘rsatib kelinayotgan korxonalarning jami  433 ta loyihalari amalga oshirilishi belgilangan bo‘lib,  2016 yilning 30  iyun   holatiga jami 2803 ta yangi ish o‘rinlari yaratilishini nazarda tutuvchi 441 ta loyihaga 33,6 mlrd. so‘mlik  kreditlar ajratilishi ta’minlandi.

 

Uy - joy qurilishini tashkil etish borasida

 

Bevosita Prezidentimizning shaxsan tashabbuslari bilan bir necha yildan buyon qishloq aholisi turmush darajasini yaxshilash, zamonaviy qurilish materiallaridan foydalanib qishloqda sifatli uy-joylarni qurish, ijtimoiy soha ob’ektlarini barpo qilish hamda mamlakatimiz qishloqlari qiyofasini butunlay yangi bosqichga ko‘tarishga qaratilgan keng qamrovli qurilish dasturi  amalga oshirib kelinmoqda.

Ushbu qurilish Dasturini davom ettirish maqsadida,  O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2016 yil 29 yanvardagi “2016 yilda uy-joy massivlari qurilishi va sanoatlashtirish bazasini yanada rivojlantirish hamda qishloq joylarda namunaviy loyihalar bo‘yicha yakka tartibdagi uy-joy qurilishida lokalizatsiya qilish Dasturi to‘g‘risida” gi PQ 2483-sonli qarori  qabul qilindi.

Ushbu qarorga asosan, 2016 yil Dasturiga muvofiq respublikamizning 151 ta qishloq tumanlarida joylashgan 300 ta er massivlarida umumiy  maydoni      1 823,7 ming kv.metr bo‘lgan 2 450,5 mlrd. so‘mlik 13000 ta uy-joylar qurilishi  rejalashtirilgan.

Yuqoridagi qaror ijrosini ta’minlash maqsadida  qishloq joylarda 2016 yilda quriladigan 13 000 ta uy-joylarning 8512  tasi ATB “Qishloq qurilish bank”,  2363 tasi TIF “Milliy bank” va 2125 tasi ATB “Ipoteka-bank” ishtirokida moliyalashtirilishi taqsimlandi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2016 yil 29 yanvardagi PQ-2483-sonli qarori ijrosini ta’minlash maqsadida bank tomonidan joriy yilning birinchi yarim yilligi davomida bir qator ishlar amalga oshirildi.

ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan moliyalashtirilayotgan 8512 ta uy-joylar uchun fuqarolar tomonidan 416,5 mlrd. so‘m yoki 100,0 foiz miqdorida boshlang‘ich badal mablag‘lari shakllantirildi.

2016 yil 1 iyul holatiga 2016 yil Dasturi bo‘yicha ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan moliyalashtirilayotgan 8512 ta uy-joy  qurilishiga jami 1150,3 mlrd. so‘m miqdorida, shundan 467,9 mlrd. so‘mi aholi mablag‘lari, 682,4   mlrd.  so‘mi imtiyozli ipoteka kredit mablag‘lari “Qishloq qurilish invest” IKning maxsus hisob raqamlariga pudrat tashkilotlarini moliyalashtirish uchun o‘tkazib berildi.

Ushbu uy-joylar qurilishini moliyalashtirish maqsadida, xorijiy moliya institutlarining mablag‘larini jalb qilish bo‘yicha bir qator ishlar amalga oshirilmoqda. Jumladan, Islom taraqqiyot bankining 20,7 mln. AQSH dollari miqdoridagi mablag‘lari 2016 yil dasturi bo‘yicha Toshkent viloyatida quriladigan 315 ta uy-joylar uchun yo‘naltirilishi ko‘zda tutildi va hisobot davrida 28,94 mlrd. so‘mlik,  ya’ni 10,73 mln. AQSH dollari miqdoridagi Islom taraqqiyot bankining mablag‘lari to‘liq o‘zlashtirildi.

  Shuningdek, 2016 yilda Saudiya taraqqiyot fondining 60,0 mln. AQSH dollari miqdoridagi mablag‘lari jalb qilinib, Qoraqalpog‘iston Respublikasi va Xorazm viloyatlaridagi 1627 ta uy-joylarning qurilishini moliyalashtirish rejalashtirildi. Xorazm viloyatida qurilishi rejalashtirilgan 959 ta uy-joylar qurilishiga 30,0 mln. AQSH dollarini jalb qilish  bo‘yicha  2015 yil 28 iyulda Saudiya taraqqiyot fondi  bilan bank o‘rtasida shartnoma imzolanib, Qoraqalpog‘iston Respublikasida qurilayotgan 668 ta uy-joylar  qurilishini moliyalashtirish bo‘yicha  25.02.2016 yilda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti qarori qabul qilindi. Bugungi kunda Saudiya taraqqiyot fondining 44,52  mlrd. so‘mlik, ya’ni  15,2 mln. AQSH dollari miqdoridagi  mablag‘lari to‘liq o‘zlashtirildi.

 

Pul muomalasini barqarorlashtirish borasida

 

ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan bugungi kunda, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining naqd pul muomalasini takomillashtirish, pul mablag‘larining bankdan tashqari aylanmasini qisqartirish va banklardagi depozit hisobvaraqlardan naqd pul to‘lovlarini uzluksiz ta’minlab borishning kafolatlariga doir Farmon va Qarorlari ijrosini ta’minlab borish maqsadida muayyan darajada samarali ishlar amalga oshirilib kelinmoqda.

ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan aholi omonatlarini yanada ko‘proq jalb qilish maqsadida 2016 yil davomida jami 8 ta yangi omonat turlari joriy etildi.  2016 yil 1 iyul  holatiga 34 ta doimiy omonat turlariga mablag‘lar jalb etilgan bo‘lib, shulardan 24 tasi milliy valyutada, qolgan 10 tasi xorijiy valyutadagi omonat turlaridir.

Buning natijasida 2016 yilning 1 iyul holatiga jami omonatchilar soni  75 ming nafardan oshdi va ularning bankdagi qo‘yilmalari uy-joy mablag‘larisiz 198,3 mlrd.  so‘mni tashkil etib, yil boshiga nisbatan   22,2 mlrd.  so‘mga yoki 112,6 foizga o‘sishga erishildi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2010 yil 19 apreldagi PQ-1325-sonli qarori ijrosini ta’minlash, xususan naqd pul mablag‘larining bankdan tashqari aylanmasini qisqartirish, naqd pulsiz hisob-kitoblar tizimini takomillashtirish borasida bank tomonidan izchil faoliyat yuritildi. Jumladan, hisobot sanasiga muomaladagi bank plastik kartochkalarining umumiy soni  545 000 tadan oshdi, terminallar soni esa 10 089 tani tashkil etdi. Bank tomonidan yilning o‘tgan davri davomida 58 000 dona plastik kartochkalar, 1 700 ta mobil terminallar bank filiallariga etkazib berildi.

Terminallar tarmog‘ini kengaytirish va ulardan samarali foydalanish bo‘yicha tashkil etilgan tadbirlar natijasida tizim orqali o‘tkazilayotgan to‘lovlarning bir necha barobarga oshishi kuzatildi.

Bugungi kunda bankning o‘z-o‘ziga xizmat ko‘rsatuvchi infokiosklari tarmog‘i 91 ta infokiosk va 5 ta bankomatlardan iborat, joriy yilning may oyida qo‘shimcha 30 ta infokiosklar joylashtirildi. Bank mijozlariga infokiosklar orqali amalga oshiriladigan xizmat turlarini kengaytirish maqsadida yangi xizmat - jismoniy shaxslar tomonidan olingan kreditlarning asosiy qarz va ularga hisoblangan foiz to‘lovlarini 24/7 rejimida qabul qilish  xizmatlari joriy qilindi. Shuningdek, ushbu qurilmalar orqali to‘lov turlarini kengaytirish maqsadida bir nechta xizmat ko‘rsatuvchi korxona tashkilotlar uchun to‘lovlarni amalga oshirish imkoniyati yaratildi.

Bankning “UZKART-EMV” to‘lov tizimidagi faoliyatini yanada takomillashtirish, terminallar tarmog‘ini kengaytirish, “on-line” rejimida ishlovchi “Smart-vista” kartochkalarini muomalaga kiritishni jadallashtirish, ular orqali xizmat ko‘rsatish sifatini oshirish maqsadida doimiy ish olib borilmoqda. Jumladan, bank plastik kartochkalaridan foydalanuvchilar uchun P2P-to‘lovlar yangi xizmati joriy qilindi. Ushbu xizmat bir jismoniy shaxsning plastik kartochkasidan ikkinchi bir shaxsning plastik kartochkasiga  maxsus saytlar, mobil ilovalar orqali mablag‘larni o‘tkazish imkonini beradi. Tizimning qulayligi shundaki, jismoniy shaxslar o‘zlarining plastik kartochkalaridan kunning istalgan vaqtida boshqa jismoniy shaxsning plastik kartochkasiga «on-line» rejimida o‘tkazish imkoniyatiga ega bo‘ldilar.

Hozirda bank mijozlari bankning yangi zamonaviy axborot texnologiyalarga asoslangan bank xizmatlari «SMS-banking», «Internet-banking», «Mobil-banking» kabi xizmatlaridan ham foydalanib kelmoqdalar.

 «Moody's Investors Service» xalqaro reyting agentligi tomonidan
2016 yilning  20 mayida ATB “Qishloq qurilish bank”ka kontragent riskini baholash bo‘yicha B1 reyting darajasi, bankning milliy valyutadagi uzoq muddatli depozitlari bo‘yicha B2 hamda moliyaviy barqarorlik bo‘yicha  B3  reyting darajasini berdi. Barcha reytinglar istiqboli “Barqaror” deb qayd etilgan.

 

 

Bank axborot xizmati

 


O‘zbekiston Milliy matbuot markazida “ATB “Qishloq qurilish bank” omonatchilari va plastik karta egalari uchun zamonaviy bank texnologiyalari asosida yaratilayotgan qulayliklar” mavzusida 2016 yilning 5 may kuni bo‘lib o‘tadigan matbuot anjumani uchun 

PRESS-RELIZ

 

ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan bugungi kunda, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumatining naqd pul muomalasini takomillashtirish, pul mablag‘larining bankdan tashqari aylanmasini qisqartirish, zamonaviy bank texnologiyalarga asoslangan naqd pulsiz hisob-kitoblar tizimini yanada rivojlantirish, banklardagi depozit hisobvaraqlardan naqd pul to‘lovlarini uzluksiz ta’minlab borishning kafolatlariga doir farmon va qarorlari ijrosini ta’minlab borish maqsadida muayyan darajada samarali ishlar amalga oshirilib kelinmoqda.

Xususan, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2009 yil 6 apreldagi “Tijorat banklari depozitlariga aholi va xo‘jalik sub’ektlari bo‘sh pul mablag‘larini jalb etishni yanada rag‘batlantirish qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Qarori ijrosini ta’minlash hamda  bank omonatlari tarkibida muddatli va jamg‘arma omonatlar salmog‘ini oshirish maqsadida Qishloq qurilish bank tizimida 2016 yil 1 aprel holatiga 30 dan ortiq omonat turlariga mablag‘lar jalb qilib kelinmoqda. Jumladan,2016 yilning 1 choragi davomida bank tomonidan "Sog‘lom ona va bola yili" Davlat dasturi bo‘yicha muddatli milliy valyutada“Yorqin kelajak”, “Sog‘lom avlod”kabi omonat turlari joriy qilindi, shuningdek, milliy valyutada muddatli “Yuqori daromad”, “Omad”, milliy valyutada jamg‘armali “Imkoniyat”, xorijiy valyutada muddatli “Kapital plyus”kabi  yangi jozibador omonat turlari joriy qilindi.

2016 yil 1 chorak yakuni bo‘yicha bankning jami omonatchilari soni 75 ming nafardanoshdi va ularning bankdagi qo‘yilmalari (uy-joy mablag‘larisiz)187,3 mlrd. so‘mni tashkil qildi.

O‘z navbatida, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholining omonatlarini jalb qilish bo‘yicha Respublika tijorat banklari o‘rtasida tanlov o‘tkazish to‘g‘risida” 2008 yil 31 oktyabrdagi PQ-991–sonli Qaroriga muvofiq Respublika tijorat banklari o‘rtasida 2015 yil yakunlariga ko‘ra aholi bo‘sh pul mablag‘larini banklardagi omonatlarga jalb qilish bo‘yicha o‘tkazilgan tanlovda, «Qishloq joylarda aholi omonatlarini jalb qilish bo‘yicha yilning eng yaxshi filiali» nominatsiyasi bo‘yicha bankning Kogon filiali ikkinchi o‘rinni, «Shaharlarda aholi omonatlarini jalb qilish bo‘yicha yilning eng yaxshi mini-banki» nominatsiyasi bo‘yicha bankning Farg‘ona filiali «Farg‘ona» mini-banki birinchi o‘rinni, «Qishloq joylarda aholi omonatlarini jalb qilish bo‘yicha yilning eng yaxshi mini-banki»nominatsiyasi bo‘yicha bankning Beruniy filiali «To‘rtko‘l» mini-banki uchinchi o‘rinni egalladilar.

Bank tomonidan o‘zining chakana xizmatlar bozoridagi faoliyatini doimiy kengaytirib borish, mijozlarning bank faoliyatiga bo‘lgan ishonchini yanada mustahkamlash choralari ko‘rib kelinmoqda.             Hozirda bankning jamg‘arma kassalarida omonatchilar bilan amaliyotlar bajarilishida, omonatchi bilan bank o‘rtasida tuziladigan omonat shartnomalari, kirim va chiqim orderlariavtomatlashtirilgan tizim orqali chop etilishi, omonatchilarga omonat mablag‘lari to‘g‘risida ma’lumot olish imkoniyatini beradigan “sms-omonat”xizmati yo‘lga qo‘yilgan bo‘lib, bu o‘z navbatida omonatchilarning vaqtlarini tejash bilan birga ularga sifatli va qulay bank xizmatlari ko‘rsatilayotganligidan dalolat beradi.

Shuningdek, ATB “Qishloq qurilish bank” tizimida «Fuqarolarning banklardagi omonatlarini himoyalash kafolatlari to‘g‘risida»gi Qonuni asosida bankda fuqarolarning bankdagi omonatlarini himoyalashni yanada kuchaytirish, omonatlar bilan bog‘liq operatsiyalarni mijozlarning ishtirokisiz amalga oshirilmasligini qat’iy nazoratga olish maqsadida, shaxsning barmoq izlari namunasidan foydalanish «Biometrik identifikatsiyalash» tizimi joriy qilinmoqda.


«Biometrik identifikatsiyalash» texnologiyasi quyidagi afzalliklarga ega:

- omonat hisob varaqlaridagi mablag‘lar bilan bog‘liq barcha operatsiyalarni omonat egasi bo‘lgan mijozning bevosita ishtirokisiz  amalga oshirish  imkoni bo‘lmaydi;

- omonat mablag‘lariga nisbatan bank xodimlarining daxlsizligi ta’minlanadi.   

Ushbu texnologiya ayni vaqtda, bankning Toshkent shahar, Toshkent viloyati, Farg‘ona viloyati, Samarqand viloyati, Surxondaryo viloyati, Qashqadaryo viloyati va Qoraqalpog‘iston Respublikasi mintaqaviy filiallariga o‘rnatilgan bo‘lib, joriy yilning 1 noyabr kuniga qadar bankning qolgan barcha filiallariga o‘rnatilishi rejalashtirilgan. 


ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan plastik kartalar vositasida naqd pulsiz hisob-kitoblar tizimini yanada kengaytirish borasida hamda O‘zbekiston Respublikasi  Prezidentining 2010 yil 19 apreldagi «Bank plastik kartochkalaridan foydalangan holda hisob-kitob tizimini rivojlantirishni rag‘batlantirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida»gi Qarorini bajarilishini ta’minlash maqsadida bir qator chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Xususan, bugungi kunda, muomaladagi bank plastik kartochkalarining umumiy soni 510 000taga etdi. Bank xizmati, savdo va pullik xizmat ko‘rsatish ob’ektlarida o‘rnatilgan terminallar soni 9784 tani tashkil etdi.

Joriy yilning o‘tgan davri mobaynida bank filiallariga qo‘shimcha 50 000 dona plastik kartochkalar va 1100 dona terminallar etkazib berildi. Joriy yilda qo‘shimcha 2500 dona terminallar va 200 000 dona plastik kartochkalar keltirish va joylashtirilishi rejalashtirilgan.

Bank plastik kartochkalarga orqali xizmat sifatini oshirish, tunu-kun xizmat ko‘rsatishni tashkil etish maqsadida infokiosklar tarmog‘i faoliyati ham yo‘lga qo‘yilgan. Ushbu tarmoqni kengaytirish, infokiosklar sonini oshirish hamda ular orqali to‘lov turlarini kengaytirish ustida amaliy ishlar boshlangan. Jumladan, 2016 yil davomida qo‘shimcha 4 dona bankomatlar va         35 dona infokiosklar yangi tashkil etilgan “yagona darcha” hududlarida,  aholi gavjum joylar, bozor hududlari, yirik savdo komplekslari, ko‘ngilochar maskanlarga joylashtirilgan bo‘lsa, yaqin kunlarda dasturiy sozlash ishlari yakunlanayotgan 30 dona infokiosklarni ham aholi gavjum joylarda o‘rnatilib, foydalanishga topshiriladi. Shu bilan birgalikda, qo‘shimcha joriy yilda yana 100 dona infokiosklarni sotib olish rejalashtirilmoqda.  Mazkur infokiosklarda kommunal to‘lovlar, uyali aloqa operatorlari, internet provayderlar boshqa xizmatlar uchun to‘lovlarni amalga oshirish imkoniyati mavjud.

Shuningdek, bank mijozlariga infokiosklar orqali amalga oshiriladigan xizmat turlarini kengaytirish maqsadida joriy yilning 1 martidan boshlab yangi xizmat - jismoniy shaxslar tomonidan olingan kreditlarning asosiy qarz va ularga hisoblangan foiz to‘lovlarini 24/7 rejimida qabul qilish  xizmatlari joriy qilindi. Mazkur joriy etilgan xizmatning qulayligi shundaki, endilikda  jismoniy shaxslar ATB “Qishloq qurilish bank”dan olingan kreditlarini kunning istalgan vaqtida bank mutaxassislariga murojaat etmagan holda to‘lovlarni mustaqil holda bank infokiosklari orqali  amalga oshirishlari mumkin. 

Bugungi kunda, bankning “UZKART-EMV” to‘lov tizimidagi faoliyatini yanada takomlashtirish,  terminallar tarmog‘ini kengaytirish, “on-line” rejimida ishlovchi “Smart-vista” kartochkalarini muomalaga kiritilishini jadallashtirish, ular orqali xizmat ko‘rsatish sifatini oshirish maqsadida doimiy ish olib borilmoqda. Jumladan, bank plastik kartochkalaridan foydalanuvchilari tomonidan, ya’ni 16452 ta fuqaro «SMS-banking», 2300 ta fuqaro «Internet-banking» va 184 ta yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan “Mobil-banking” kabi xizmatlaridan foydalanib kelmoqdalar.

Shu kunlarda, bank mijozlariga qo‘shimcha “P2P”xizmati joriy qilindi.

“P2P”–  bu bir jismoniy shaxsning plastik kartochkasidan ikkinchi bir shaxsning plastik kartochkasiga  maxsus saytlar, mobil ilovalar orqali mablag‘larni o‘tkazish tizimi hisoblanadi. Bu tizimning qulayligi shundaki,  jismoniy shaxslar o‘zlarining plastik kartochkalaridan kunning istalgan vaqtida boshqa jismoniy shaxsning plastik kartochkasiga o‘tkazish imkonini beradi.

Shu bilan birga, bank tomonidan plastik kartochkalardan foydalanuvchilarga qulayliklar yaratish maqsadida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan samarali foydalanib kelmoqda. Jumladan, Moliya Vazirligi G‘aznachiligi bilan hamkorlikda byudjet tashkilotlari xodimlarining ish haqi va unga tenglashtirilgan to‘lovlarini plastik kartochkalarga o‘tkazishda “UzASBO” dasturi yordamida “elektron qaydnoma” tizimi to‘liq yo‘lga qo‘yildi. Ushbu ishlarning davomi sifatida Moliya Vazirligi huzuridagi byudjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasining “Pensiya” dasturiy majmuasi va bankning IABS dasturi o‘rtasida elektron ma’lumotlar ayriboshlash mexanizmiga asosan pensiya to‘lovlarini plastik kartochkalarga o‘tkazilishi avtomatlashtirildi.

ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan xalqaro to‘lov tizimlari bilan ham hamkorlikda ish olib borilmoqda. Bank o‘z mijozlariga  “VISA classic” xalqaro to‘lov kartalarini taqdim etmoqda.

“VISA classic” xalqaro to‘lov kartalari orqali dunyoning barcha  mamlakatlarida to‘lovlarni amalga oshirish imkonini beradi.

Plastik karta egalari uchun yaratilgan qulayliklardan yana biri sifatida shuni qayd etish lozimki, ATB “Qishloq qurilish bank” tizimida 2016 yil 1 martdan boshlab jismoniy shaxslarning plastik kartochka hisobvarag‘idagi qoldiq mablag‘lariga yillik Markaziy bankning qayta moliyalash stavkasi miqdorida (9%) ustama hisoblanadi.

Bundan tashqari, endilikda jismoniy shaxslar plastik kartochkalarining (ish haqi, pensiya, nafaqa, stipendiya va oilaviy kartochkalar, shu jumladan korporativ kartochkalar) foydalanish muddati tugaganda qayta emissiya qilishda (almashtirishda) bank xizmati haqi undirilmasligi belgilab qo‘yildi.

Plastik karta egalariga yaratilgan qulayliklardan yana biri shundan iboratki, bank emitentidan qat’i nazar, jismoniy shaxsning plastik kartochkasidagi mablag‘lar boshqa bir jismoniy shaxs plastik kartochkasiga o‘tkazilganda yoki kirim qilinganda bank xizmati haqi undirilmaydi.

Bank aholining bo‘sh pul mablag‘larini bank aylanmasiga ko‘proq jalb qilish bilan birga mijozlarning ishonchini yanada mustahkamlash hamda zamonaviy bank texnologiyalariga asoslangan yangi xizmat turlarini joriy qilish va plastik kartalar vositasida naqd pulsiz hisob-kitob qilish tizimini takomillashtirish yuzasidan ko‘rilayotgan chora-tadbirlarni kelgusida ham davom ettiradi.

Bank axborot xizmati



06.05.2016 yil


Ustuvor vazifalarning izchil ijrosi

2016 yil 16 yanvar kuni ATB “Qishloq qurilish bank”ning kengaytirilgan Boshqaruv yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.

Yig‘ilishda bankning  2015 yildagi faoliyati yakunlari va shu yilning 15 yanvarida respublika Hukumati majlisida hamda O'zbekiston Respublikasi Markaziy bankining kengaytirilgan Boshqaruv majlisida O'zbekiston Respublikasi Prezidenti I.A.Karimov tomonidan belgilab berilgan 2016 yilgi iqtisodiy dasturning eng muhim yo'nalishlari va ustuvor vazifalarining o'z vaqtida va to'liq hajmda ijro etilishini ta'minlash masalalari ko'rib chiqildi.

Ta’kidlash kerakki, bankning 2015 yil davomidagi faoliyati O‘zbekiston  Respublikasi Prezidenti I.A.Karimovning 2015 yil 16 yanvarda mamlakatimizni 2014 yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari va 2015 yilga mo‘ljallangan iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor yo‘nalishlariga bag‘ishlangan Vazirlar Mahkamasining majlisidagi va  O‘zbekiston Respublikasi Oliy majlisi Qonunchilik palatasi va Senatining 23 yanvardagi majlisidagi ma’ruzalarida belgilab berilgan vazifalar bajarilishini ta’minlashga qaratildi.

 

Bank faoliyatining asosiy ko‘rsatkichlari

 

Bugungi kunda, bankning 42 ta filiallari va 232 dan ortiq shahobchalari faoliyati yo‘lga qo‘yilgan bo‘lib, ular orqali 592 mingdan ortiq yuridik va jismoniy shaxslar maqomidagi   mijozlarga keng ko‘lamli bank xizmatlari ko‘rsatib kelinmoqda.

2015 yil yakuni bo‘yicha bankning sof aktivlari 4241,3  mlrd. so‘mni tashkil etib, yil boshiga nisbatan 774,7 mlrd.so‘mga yoki 22,3 foizga o‘sishi ta’minlandi.  

Bankning likvidlilik, ishonchlilik, to‘lovga qobiliyatlilik kabi qator asosiy ko‘rsatkichlarining barqarorligini ta’minlashga qaratilgan siyosati natijasida, 2015 yil yakuni bo‘yicha bank umumiy kapitali 431,9 mlrd.so‘mni tashkil etdi.  

 

Kreditlash amaliyoti bo‘yicha

 

 2015 yil davomida “2015 yil Kredit siyosati” talablaridan kelib chiqib, bank faoliyatining asosiy daromad manbai hisoblangan bank aktivlari hajmi, tarkibi va daromadliligini oshirishga alohida e’tibor qaratildi. Bunda, mijozlar bilan yaqindan hamkorlik qilish o‘z natijasini berib, bankning kredit quyilmalari joriy yil boshiga nisbatan 625,4 mlrd.so‘mga oshib, 2015 yilning 31 dekabr holatiga 3638,9 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

Jami kredit qo‘yilmalarining 5,6 foizi sanoat, 5,7 foizi savdo va umumiy ovqatlanish, 3,4 foizi qurilish va transport, 3,0 foizi qishloq xo‘jaligi tarmoqlariga yo‘naltirilgan bo‘lsa, 76,9 foizi imtiyozli ipoteka kreditlariga va 5,4 foizi iqtisodiyotning boshqa turli sohalarini moliyaviy qo‘llab-quvvatlashga yo‘naltirildi.

Hisobot davrida bank tomonidan iqtisodiyotga yo‘naltirilgan kreditlar hajmini oshirish va bankning investitsion jarayonlardagi ishtirokini yanada kengaytirish borasida muayyan ishlar olib borildi va natijada, 2015 yil davomida bank tomonidan jami ajratilgan kreditlar miqdori  1594,7 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

Bank tomonidan iqtisodiy o‘sishni ta’minlash, yangi ish o‘rinlarini tashkil qilish, aholining daromadlari va farovonligini oshirishda tobora muhim o‘rin tutayotgan kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni jadal rivojlantirish, rag‘batlantirish va qo‘llab-quvvatlashga alohida e’tibor qaratildi.

Hisobot davri davomida kichik biznes sub’ektlarini moliyaviy qo‘llab‑quvvatlash maqsadida bankning o‘z mablag‘lari hisobidan ajratilgan kreditlar o‘tgan yil shu davriga nisbatan 160,2  mlrd.so‘mga ortib, 2015 yil 31 dekabr holatiga 581,8  mlrd. so‘mni tashkil etdi.

Bank filiallari tomonidan hisobot davrida aholining faol qismiga o‘z biznesini tashkil etishlari uchun shart-sharoitlar yaratish maqsadida ajratilgan mikrokreditlar miqdori 165,7 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2009 yil 26 yanvardagi “Oziq-ovqat mahsulotlari ishlab chiqarishni kengaytirish va ichki bozorni to‘ldirish yuzasidan qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ-1047-sonli va 2009 yil 28 yanvardagi “Mahalliy nooziq-ovqat iste’mol tovarlari ishlab chiqarish kengaytirilishini rag‘batlantirish borasidagi qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi  PQ-1050-sonli Qarori ijrosini ta’minlash maqsadida bank mijozlari tomonidan raqobatbardosh, yuqori sifatli oziq-ovqat va nooziq-ovqat iste’mol tovarlari ishlab chiqarishni va turlarini ko‘paytirishni rag‘batlantirish, ichki iste’mol bozorini iste’mol tovarlari  bilan  boyitish, tayyor tovarlar ishlab chiqaruvchi yangi, mahalliy korxonalarni tashkil etish hamda mavjudlarini modernizatsiyalash, texnik va texnologik jihatdan qayta jihozlash maqsadida bank tomonidan  ajratilgan kreditlar 232,9  mlrd. so‘mni tashkil etdi.

Mamlakatimiz ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy hayotida ayollarning to‘laqonli ishtirokini ta’minlash, tadbirkor ayollarni moliyaviy qo‘llab-quvvatlash maqsadiga tadbirkor ayollarga 78,0 mlrd. so‘m miqdorida kreditlar ajratildi. 

 Yuksak ma’naviyatli, mustaqil va erkin fikrlaydigan, zamonaviy ilm-fan yutuqlarini puxta o‘zlashtirgan har tomonlama sog‘lom va barkamol avlodni voyaga etkazishga qaratilgan yoshlarga oid davlat siyosatini izchil amalga oshirish yo‘lida belgilab berilgan vazifalar ijrosi sifatida kasb-xunar kollej bitiruvchilarni ish bilan ta’minlash, ular tomonidan o‘z tadbirkorlik faoliyatini tashkil etishni moliyaviy qo‘llab-quvvatlash maqsadida joriy yilning yanvar-sentyabr oylari davomida kasb-xunar kollej bitiruvchilariga  20,4 mlrd. so‘m miqdorida kreditlar ajratildi.      

O‘zbekiston Respublikasi  Prezidentining  2014 yil  6 fevraldagi PQ-2124-sonli qarori bilan tasdiqlangan “O‘zbekiston Respublikasida  2014 yilda yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirishga qaratilgan qo‘shimcha chora-tadbirlar Dasturi” asosida O‘zbekiston Respublikasi  Vazirlar Mahkamasining 2014 yil 18 apreldagi 70-sonli yig‘ilish bayoni bilan Xududlarda  yoshlar uchun 2014 yilda namunaviy loyihalar asosida ko‘p qavatli uylar qurilishi dasturi tasdiqlandi. Ushbu dasturga asosan 2014-2015 yillarda Qashqadaryo va Samarqand viloyatlarida quriladigan uylardan 6 tasi ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan moliyalashtirilishi  belgilab berilgan bo‘lib, ushbu uylar qurilishiga bank tomonidan 29,8 mlrd. so‘m miqdorida imtiyozli kreditlar ajratib berildi.

       Joriy yilning 31 dekabr holatiga Qashqadaryo va Samarqand viloyatlarida  352 ta xonadonli 6 ta ko‘p qavatli “Kamolot” uylari  qurib bitkazildi.

Qashqadaryo va Samarqand viloyatida qurib bitkazilgan ko‘p qavatli “Kamolot” uylarning 345 tasi yosh oilalarga 29,8 mlrd.so‘m miqdorida imtiyozli ipoteka kredit asosida  ajratib berildi.

Shuningdek, O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining 2015 yil 11 maydagi “2015 yilda yosh oilalarni  yanada qo‘llab-quvvatlashga chora-tadbirlar dasturi” 40-sonli yig‘ilish bayoni ijrosi yuzasidan Qashqadaryo va Samarqand viloyatlarida yoshlar uchun  2015 yilda qurilishi rejalashtirilgan 6 ta namunaviy loyihalar asosida ko‘p qavatli “Kamolot” uylari qurilishi uchun pudratchilarni tanlandi hamda joriy yilning 1 yanvar holatiga ushbu uylar qurilishiga bank tomonidan pudrat tashkilotlariga 13,2 mlrd.so‘m miqdorida kredit mablag‘lari ajratib berildi.

 

Bank investitsion faolligini oshirish borasida

 

Hisobot davrida bank tomonidan ishlab chiqarishni modernizatsiyalash, texnik va texnologik jihatdan yangilash bilan bog‘liq investitsion loyihalarni moliyalashtirish, shu bilan bir qatorda, ijtimoiy-iqtisodiy infratuzilmani yanada rivojlantirish, xususan qishloq joylarda zamonaviy uy-joylarni barpo etish bilan bog‘liq faol tadbirlar olib borildi.

Bank tomonidan iqtisodiyotning real sektori korxonalari faoliyatini kengaytirish,  texnik va texnologik jihatdan modernizatsiya qilish va zamonaviy asbob-uskunalar bilan ta’minlash maqsadlariga 2015 yil davomida 407,6  mlrd. so‘mdan ortiq investitsiya kreditlari ajratildi.

 2015 yil davomida iqtisodiyotning barcha ustuvor tarmoqlarida faoliyat yurituvchi xo‘jalik sub’ektlarining ko‘plab investitsiya loyihalari moliyalashtirildi. Jumladan, sanoat sohasining  114,5  mlrd. so‘mlik, qishloq xo‘jaligining 15,1 mlrd. so‘mlik, transport va kommunikatsiya sohasining 50,1 mlrd. so‘mlik, qurilish sohasining 34,4 mlrd. so‘mlik, ijtimoiy sohaning 117,8 mlrd. so‘mlik moddiy-texnik ta’minot va maishiy xizmat ko‘rsatish sohasining 30,0 mlrd. so‘mlik hamda boshqa sektorlarda faoliyat yurituvchi subektlarining 45,7 mlrd. so‘mlik loyihalariga investitsiya kreditlari ajratildi.

Bank tomonidan mamlakatimizda amalga oshirilayotgan dasturlar doirasida ham faol ish tashkil qilingan. Jumladan, “Respublika hududlarini 2013-2015 yillarda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturiga asosan 2015 yil davomida ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan xizmat ko‘rsatib kelinayotgan korxonalarning jami 1016 ta loyihalari amalga oshirilishi belgilangan bo‘lib, 2015 yilning 31 dekabr holatiga jami 9 669 ta yangi ish o‘rinlarini yaratilishini nazarda tutuvchi 1016 ta loyihaga 122,9 mlrd. so‘mlik kreditlar ajratilishi ta’minlandi.

Uy - joy qurilishini tashkil etish borasida

 

Bevosita Prezidentimizning shaxsan tashabbuslari bilan bir necha yillardan buyon qishloq aholisi turmush darajasini yaxshilash, zamonaviy qurilish materiallaridan foydalanib qishloq joylarda sifatli uy-joylarni qurish, ijtimoiy soha ob’ektlarini barpo qilish hamda mamlakatimiz qishloqlari qiyofasini butunlay yangi bosqichga ko‘tarishga qaratilgan keng qamrovli qurilish va obodonlashtirish ishlari amalga oshirilib kelinmoqda.

Ushbu Dasturlarni davomi sifatida 2015 yilning 7 yanvarida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “2015 yilda qishloq joylarda namunaviy loyihalar bo‘yicha yakka tartibdagi uy-joy qurilishi Dasturi va 2016 yilgi qurilishning asosiy parametrlari to‘g‘risida”gi PQ-2282-sonli qarori qabul qilindi. Mazkur qarorga asosan 2015 yil Dasturiga muvofiq respublikamizning 149 ta qishloq tumanlaridagi 292 ta er massivlarida umumiy maydoni 1682,3 ming kv.metr bo‘lgan, umumiy qiymati 2 160,0 mlrd. so‘mlik 12 000 ta yakka tartibdagi uy-joylar qurilishi  rejalashtirilgan. Yuqoridagi qaror ijrosi yuzasidan 2015 yilning mart oyida O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 60-sonli hamda joriy yilning iyul oyida 189-sonli qarorlari qabul qilinib, ushbu uy-joylar qurilishini moliyalashtirish uchun Osiyo taraqqiyoti banki kredit liniyalaridan tashqari Islom taraqqiyot banki mablag‘lari ham jalb qilindi va joriy yilda mazkur bank mablag‘lari hisobidan 1100 ta uy-joylar qurilishini moliyalashtirilish ko‘zda tutildi. O‘z navbatida, uy-joy quriliushini o‘z vaqtida va uzluksiz moliyalashtirish maqsadida, 2015 yilda qurilgan uy-joylar banklar o‘rtasida taqsimlanib, ushbu taqsimotga muvofiq 2015 yil Dasturi asosida 12 000 ta uy-joylarning 2280 tasi TIF “Milliy bank”, 3049 tasi “Ipoteka bank”, 6671 tasi ATB “Qishloq qurilish bank” ishtirokida moliyalashtirilishi belgilandi.

  O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2015 yil 7 yanvardagi PQ-2282-sonli qarorining ijrosini ta’minlash maqsadida bank tomonidan 2015 yil davomida bir qator ishlar amalga oshirildi.

2016 yil 1 yanvar holatiga 2015 yil Dasturi bo‘yicha ATB “Qishloq qurilish bank” tomonidan moliyalashtirilayotgan 6 671 ta uy-joylar qurilishi uchun aholining 366,3 mlrd. so‘m miqdoridagi va bankning 633,3 mlrd. so‘mlik, jami 999,6 so‘mlik mablag‘lar “Qishloq qurilish invest” IKning maxsus hisob raqamlariga o‘tkazib berildi.

Bank tomonidan tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2015 yil Dasturi bo‘yicha qurilayotgan uy-joylar uchun Osiyo taraqqiyot bankining 82,0 mln. AQSH dollari miqdoridagi, Islom taraqqiyot bankining 100,0 mln. AQSH dollari miqdoridagi mablag‘larini jalb qilish yuzasidan bir qator ishlar amalga oshirildi. Jumladan, 2015 yil Dasturiga asosan uy-joy qurilishi uchun Osiyo taraqqiyot bankining 63,09 mln. AQSH dollari miqdorida, Islom taraqqiyot bankining 70,0 mln. AQSH dollari miqdorida mablag‘lari jalb qilindi.


19.01.2016 yil




Chop qilish PDF ni yuklash
O`zbekiston
Respublikasining
Hukumat portali
O`zbekiston Respublikasi
Markaziy banki

Iltimos, Call center faoliyatini baholang!

Valyutalar kursi 17.10.2017
Valyuta Xarid Sotish MB
1 USD 8000.00 8100.00 8058.77
1 EUR 9470.00 9520.00 9515.80
1 GBP 10680.00 10725.00 10710.11
1 JPY 65.00 75.00 72.00
1 CHF 8240.00 8270.00 8261.17
Kalkulyatorlar Bank xizmatlari tariflari