Shriftning o'lchami: A A A
Rang sayt: A A A A

Давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича халқаро илғор амалиёт (BPR) (2 mb PDF)


АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг “Электрон ҳукумат” тизимида қатнашиши, роли ва қатнашиш характери тўғрисида ахборот

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш ва ривожлантириш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорлари, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари қаторига киритилган “Иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ”Электрон ҳукумат” тизими яратилишини тубдан жадаллаштириш” вазифаси ҳамда банкнинг функционал бошқармалари талабларидан келиб чиққан ҳолда ахборот технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича доимий ишлар амалга оширилмоқда, жумладан:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сонли қарори ижросини таъминлаш, жумладан “Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари таркибига киритилган МУНИС–(Межбанковская Универсальная Неттинговая Информационная Система) тизимини жорий қилиш мақсадида, Марказий банк билан хамкорлигида техник-дастурий чора-тадбирлар амалга оширилиб, 2014 йил 27 мартда “МУНИС” тизими ишга туширилди. банкда чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш клиринг (МУНИС) тизими аҳоли ва хўжалик субъектларига хизмат кўрсатувчи муассаса ва корхоналарнинг биллинг тизимлари билан ўзаро боғланиб ишлаш имконияти яратилди. Бугунги кунда ушбу тизимни янада кенгроқ жорий қилиш устида ишлар олиб борилмоқда.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги “Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, банкнинг очиқ маълумотлар тўпламларини Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши масалалари бўйича банкда масъул шахс тайинланган бўлиб, банк фаолиятига оид 15 та тўпламдан иборат очиқ маълумотлар тўплами Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилди.

- “Электрон ҳукумат” тизими доирасида банк томонидан жисмоний ва юридик шахсларга расмий веб-сайт орқали 13 та, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 7 та интерактив хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Кўрсатилаётган интерактив хизмат турлари сонини ва сифатини ошириш, хусусан инфокиосклар тизимидан фойдаланиш катта имконият яратади. Яқин кунгача мижозлар инфокиосклардан асосан коммунал ва алоқа хизматлари учун тўловларини амалга ошириш, карточкаларга ойлик иш ҳақи ва бошқа маблағларни тушириш каби хизматлардан фойдаланиларди. Бугунги кунга келиб эса инфокиосклар орқали мижозлар турли банк хизматларидан банкка келмаган ҳолда 24/7 режимида фойдаланишлари имконияти яратилди. Шундай хизматлардан бири – жисмоний шахслар томонидан кредитлар бўйича тўловларни инфокиосклар орқали амалга ошириш хизматидир.

-  АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да банк мижозларига “интернет-банкинг” ва “смс-банкинг” каби интерактив банк хизматларини доимий ривожлантириб боришга алоҳида эътибор қаратилиб, 2017 йил 13 сентябрь холатига ҳолатига “Интернет-банкинг” тизимидан фойдаланувчи мижозлар сони 4178 тани, SMS-банкингдан фойдаланувчи мижозлар сони 24 677 тани ташкил этди. Ушбу хизмат турларидан мижозлар ўз офисларидан туриб ҳисоб варақларини бошқаришда ва барча керакли маълумотларни олишда фойдаланмоқдалар.

- “Электрон ҳукумат” тизимида қатнашишда ахборотларни сифатли ва тезкор равишда қабул қилиш ва талаб этилган манзилга етказиш мухим ахамият касб этади. Шу муносабат билан, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан ўз корпоратив тармоғи инфраструктурасини ривожлантириш, хусусан алоқа каналлари ўтказиш қобилиятини ошириш ва замонавий тармоқ қурилмалари билан таъминлаш режалаштирилган. Бугунги кунда, банкнинг телекоммуникация тармоғини ривожлантириш лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

- “Электрон ҳукумат” тизимининг асосий принципларидан бири бу ахборот хавфсизлигини таъминлашдир. “Электрон ҳукумат” тизимининг иштирокчиси сифатида, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг ахборот хавфсизлиги тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, банк Бошқарувининг 2016 йил 31 мартдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланди. Бугунги кунда, ушбу лойиҳани босқичма-босқич амалда жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

- Жисмоний шахслар учун масофавий банк хизматлари – “Мобил-банкинг” ва “Интернет-банкинг” хизматлари жорий қилинди. Ушбу хизмат турлари ёрдамида мижозлар мобил телефони ёки интернет тармоғи орқали ўз хисоб рақамларидаги маблағ қолдиқлари ва унга хисобланган фоизлар тўғрисида онлайн режимда маълумот олиш, бир пластик карточкадан бошқа пластик карточкага маблағларни ўтказиш, мобил алоқа хизматлари учун тўловлар, Интернет алоқаси хизматлари, коммунал хизматлари учун (электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув таъминоти) тўловларни амалга ошириш   имкониятларига эга бўладилар.

- банкнинг депозит базасини кучайтириш ва ахолининг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш мақсадида, Ахборот технологиялари департаменти мутахассислари томонидан янги инновацион лойиҳа - “Depozit Banking” тизими ишлаб чиқилди. “Depozit Banking” тизими банк омонатчилари - жисмоний шахсларга банк муассасаларига келмасдан шахсий мобил телефонлари орқали ўзларининг муддатли ва жамғармали омонатларини қайта расмийлаштириш, омонат ҳисобрақамларидаги маблағлар доирасида нақдсиз амалиётларни бажариш ва ўз омонатлари бўйича маълумот олиш имконини беради. Бугунги кунда “Depozit Banking” тизими ИАБС дастурий комплекси билан интеграция қилиб амалда жорий қилинди.

Бундан ташқари, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан “Электрон ҳукумат” тизими доирасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилмоқда:

-         Ягона интерактив давлат хизматлари порталида банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар қамровини кенгайтириш;

-         Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш;

-         Банкнинг расмий веб-сайти орқали интерактив хизматларни янада кенгайтириш;

-         Банк ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари (Пенсия таъминоти тизими, Узбекэнерго ахборот тизими ва бошқалар) билан ўзаро ахборот алмашинишини таъминлаш учун техник ва дастурий чора тадбирларни амалга ошириш;

-         Банк ходимларини “Электрон ҳукумат” тизими ўқув курсларида малакасини ошириб бориш;

 


15.06.2017 y.             10:35

Ахборот технологиялари Департаменти

Chop qilish PDF ni yuklash
O`zbekiston
Respublikasining
Hukumat portali
O`zbekiston Respublikasi
Markaziy banki

Iltimos, Call center faoliyatini baholang!

  • A'lo 80%
  • Yomon 49%
  • Yaxshi 21%
  • Qoniqarli 10%
Valyutalar kursi 15.08.2017
Valyuta Xarid Sotish MB
1 USD 4194.00 4237.00 4154.36
1 EUR 4896.00 4905.00 4895.49
1 GBP 5402.00 5407.00 5401.09
10 JPY 380.00 381.00 379.19
Kalkulyatorlar Bank xizmatlari tariflari