Rang sayt: A A A A
29.11.2019

Акциядорлик-тижорат "Қишлоқ қурилиш банк" ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолига кенгроқ маълумот етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан тизимли ҳамкорликни амалга оширмоқда. Яқинда банк томонидан журналистлар учун Бухоро вилоятига пресс-тур ташкил қилинди. Унда республикамиздаги энг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Image00002.jpg

Вилоятда айни вақтда "Қишлоқ қурилиш банк"нинг Бухоро минтақавий филиали, Когон ва Галаосиё филиаллари, Когон, Қоракўл, Жондор, Шофиркон, Ғиждувон минибанклари фаолият кўрсатмоқда. Улар орқали 74214 нафар мижозга хизматлар кўрсатилмоқда.

Image00003.jpg

Журналистлар учун Бухоро минтақавий филиалида ташкил қилинган тақдимот тадбирида банк тузилмалари эришаётган иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида маълумот берилди. Унда хизматлар кўлами ва банк мижозлари сони муттасил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Image00004.jpg

Пресс-тур иштирокчилари Бухоро вилоятида банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар билан танишдилар. Хусусан, "Қоровулбозор нур обод" МЧЖ томонидан Қоровулбозор туманида 9 гектар худудда барпо этилган замонавий иссиқхонага, "Когон меҳнат роҳат" ХК томонидан қурилган истироҳат боғи ва кўнгилочар-ҳордиқ чиқариш мажмуасига, "Burda Lyuks Tekstil" ХКнинг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига, "City Med Buxoro" МЧЖ ташкил қилган тиббий-диагностика ва даволаш марказига, "Вuxoro Komfort Plast" МЧЖда пластик қувурлар ва пластик фитинглар ишлаб чиқариш цехига, "Panorama" меҳмонхонасига сафарлар уюштирилди.

Image00005.jpg

"Қишлоқ қурилиш банк" молиявий кўмагида татбиқ этилаётган бизнес лойиҳалар журналистларда катта қизиқиш уйғотди.

Лойиҳа ташаббускори бўлган тадбиркорлар банк сармояси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, замонавий технология ва ускуналар сотиб олиш, экспортбоп ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва янги иш ўринлари яратилишида муҳим ўрин тутганлигини билдирдилар.

Image00006.jpg

Пресс-тур доирасида банкнинг Галаосиё филиали янги биноси фойдаланишга топширилди. Журналистлар филиалда мижозлар учун яратилган шароитлар ва қулайликлар билан танишдилар ва мижозлар билан суҳбатлашдилар.

Бундай пресс-турлар республиканинг бошқа худудларига ҳам уюштирилиши режалаштирилган.

Банк ахборот хизмати

Chop qilish PDF ni yuklash
O`zbekiston
Respublikasining
Hukumat portali
O`zbekiston Respublikasi
Markaziy banki
  1. Siz ATB "Qishloq qurilish bank" tomonidan xizmat ko'rsatish sifatini qanday baholaysiz?
    1. A'lo
      1018 (40%)
    2. Qoniqarsiz
      750 (30%)
    3. Xizmatlardan kelajakda foydalanaman
      297 (12%)
    4. Yaxshi
      264 (10%)
    5. O'rta
      207 (8%)
Valyutalar kursi 02.06.2020
Valyuta Xarid Sotish MB
1 USD 10 120,00 10 200,00 10 148.31
1 EUR 10 600,00 11 600,00 11 262.59
1 GBP 12 000,00 13 000,00 12 527,07
1 JPY 80,00 110,00 94.17
1 CHF 10 000,00 11 000,00 10 557.96
1 RUB 100,00 160,00 144.05
Kalkulyatorlar Bank xizmatlari tariflari