Rang sayt: A A A A
04.12.2019

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан банк тизимидаги ходимлар учун туркум семинарлар ўтказилмоқда. Уларда яқинда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунлар мазмун-моҳияти ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича тушунтиришлар ҳамда услубий тавсиялар берилмоқда. Ҳозиргача бундай семинарларда 500 нафардан ортиқ ходим иштироки таъминланди.

Image00001.jpg


Ўқувлар давомида Ўзбекистон банк-молия секторидаги ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бораётгани, янги таҳрирдаги қонунларнинг қабул қилиниши моҳиятан республика банк тизимида янгича муносабатларни қарор топтиришга қаратилгани қайд этилмоқда.  

Image00002.jpg


Мазкур қонунларнинг ижросида худудларда аҳоли ва мижозлар билан иш олиб борадиган банк филиаллари  ходимлари муҳим ўрин тутади. Қонунлар билан татбиқ қилинаётган янгилик ва ўзгаришларни, энг аввало, банк ходимлари англаб етиши лозим. Шу боисдан семинарларда қонунларнинг ҳар бир моддаси бўйича батафсил тушунтиришлар берилмоқда.

Image00003.jpg

Бундай туркумдаги семинарлар орқали 2019 йилнинг 20 декабргача “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида ишловчи барча ходимлар қамраб олиниши режалаштирилган.

Банк ахборот хизмати


Chop qilish PDF ni yuklash
O`zbekiston
Respublikasining
Hukumat portali
O`zbekiston Respublikasi
Markaziy banki

Siz ATB "Qishloq qurilish bank" tomonidan xizmat ko'rsatish sifatini qanday baholaysiz?

  • A'lo 80%
  • Qoniqarsiz 56%
  • Xizmatlardan kelajakda foydalanaman 26%
  • Yaxshi 19%
  • O'rta 14%
Valyutalar kursi 25.01.2020
Valyuta Xarid Sotish MB
1 USD 9 530,00 9 580,00 9 547.05
1 EUR 10 200,00 10 900,00 10 585.77
1 GBP 12 000,00 13 000,00 12 418.80
1 JPY 70,00 95,00 86.68
1 CHF 9 000,00 10 000,00 9 862.65
1 RUB 110,00 160,00 155.06
Kalkulyatorlar Bank xizmatlari tariflari