Rang sayt: A A A A
09.12.2019

Акциядорлик-тижорат "Қишлоқ қурилиш банк" журналистлар учун навбатдаги пресс-турни Фарғона вилоятига уюштирди. Унда 20 га яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Вилоятда айни вақтда "Қишлоқ қурилиш банк"нинг Фарғона минтақавий филиали, Қўқон, Марғилон, Қува филиаллари мижозларга хизматлар кўрсатмоқда. Пресс-тур доирасида журналистларга вилоятдаги банк тузилмалари эришаётган иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида маълумот берилди. Унда хизматлар кўлами ва банк мижозлари сони муттасил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Иштирокчилар Фарғона вилоятида банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар билан танишдилар.

Дастлабки манзил Қувасой шаҳри худудида фаолият юритаётган "AGRO SERVICE ASIA" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона бўлди. Банкнинг мазкур мижози музлатгич омборхонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,6 млн. АҚШ доллари бўлиб, шундан 2,6 млн. АҚШ долларини “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан йўналтирилган кредит ташкил қилади. Банк сармояси ҳисобига замонавий иссиқхона барпо этилмоқда. Ташкил қилинган музлатгич омборхонасидан йилига 1 млрд. 800 млн. сўмлик даромад олиш, иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотларни эса Россия Федерациясига экспорт қилиш кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида жами 60 та доимий ва 150 та мавсумий иш ўрни яратилади.

photo_2019-12-09_18-55-24.jpg

Журналистлар Тошлоқ туманидаги “Vodiy Zamin Plast” МЧЖ фаолияти билан танишдилар. Корхона пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа учун банк томонидан 150 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратилган. Кредит маблағлари ҳисобидан замонавий пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари олиб келиб ўрнатилган. Корхона йилига 1 млрд. 500 млн. сўмлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва тайёр маҳсулотлар журналистларда катта қизиқиш уйғотди.

photo_2019-12-09_18-55-17.jpg

Жорий йилда Фарғона вилоятида 230 та уй-жой қурилиши “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан молиялаштирилмоқда. Қурилаётган уй-жойларнинг 204 таси энергия тежамкор уйлар ҳисобланади. Бундай уйларда ишлатиладиган барча энергия тежовчи ечимлардан фойдаланишдан ташқари ёруғлик эҳтиёжларини энергия билан таъминлаш учун фотоэлектрик қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Энг муҳими, бу ускуналар ўрнатилиши билан боғлиқ харажатлар “Қишлоқ қурилиш банк” ҳамкорлари томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобидан қопланмоқда.

IMG_1267.jpg

Оммавий ахборот воситалари вакиллари Олтиариқ тумани “Қапчуғай” массивида намунавий лойиҳалар асосида қурилган арзон ва энергия тежамкор уй-жойларга ташриф буюриб, хонадон соҳиблари билан суҳбатлашдилар.

Данғара туманидаги “Urojay Vostoka” МЧЖнинг иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси билан ҳам танишилди. Мазкур лойиҳа қиймати 44 млрд. сўм бўлиб, “Қишлоқ қурилиш банк” филиали томонидан 4 млн. АҚШ доллари кредит ажратилган. Корхона йил давомида 6 млрд. сўмлик маҳсулот етиштиришни ва хорижга экспорт қилишни режалаштирган. Энг муҳими, лойиҳа орқали 70 та доимий иш ўрни яратилади.

IMG_1426.jpg

“Қўқон иқтисодий зонаси” худудида фаолият юритаётган “GLORIOUS BUSINESS” МЧЖнинг велосипед ва унинг эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам катта қизиқишга сабаб бўлди. Лойиҳа учун 300 млн. сўм миқдорида банк кредити йўналтирилган. Натижада 50 та доимий иш ўрни ташкил қилинган.

IMG_1369.jpg

Пресс-тур иштирокчилари “Қишлоқ қурилиш банк” Қўқон филиали янги биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этдилар. Филиал замонавий банк технологиялари билан жиҳозланган.

IMG_1536.jpg

24/7 режимида ишлайдиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ҳам қурилган. Журналистлар Қўқон филиалида мижозлар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар ва мижозлар билан суҳбатлашдилар.

IMG_1629.jpg

Бундай пресс-турлар республиканинг бошқа худудларига ҳам режалаштирилмоқда.

Банк ахборот хизмати

Chop qilish PDF ni yuklash
O`zbekiston
Respublikasining
Hukumat portali
O`zbekiston Respublikasi
Markaziy banki
  1. Siz ATB "Qishloq qurilish bank" tomonidan xizmat ko'rsatish sifatini qanday baholaysiz?
    1. A'lo
      1018 (40%)
    2. Qoniqarsiz
      750 (30%)
    3. Xizmatlardan kelajakda foydalanaman
      297 (12%)
    4. Yaxshi
      264 (10%)
    5. O'rta
      207 (8%)
Valyutalar kursi 30.06.2020
Valyuta Xarid Sotish MB
1 USD 10 170,00 10 220,00 10 173.38
1 EUR 11 000,00 12 000,00 11 411.48
1 GBP 12 000,00 13 000,00 12 546,83
1 JPY 80,00 110,00 94.89
1 CHF 10 400,00 11 400,00 10 732.55
1 RUB 110,00 160,00 145.97
Kalkulyatorlar Bank xizmatlari tariflari